Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Когда зачесть НДС по расходам под урожай будущего года - читать на buxgalter.uzКогда импортеру перейти на уплату налога на прибыль - читать на buxgalter.uzКак комиссионеру определить базу по налогу на прибыль - читать на buxgalter.uzКак отчитаться налоговому агенту по доходам нерезидентов - читать на buxgalter.uz

Миллий гвардияга хизматга кимлар қабул қилинади

20.01.2020

Читать на русском языке

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмаларига контракт бўйича ҳарбий хизматга номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3210, 13.01.2020 й.).

 

Номзодларни саралаш тадбирлари қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

  • номзодни дастлабки ўрганиш;
  • жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
  • психологик ўрганиш (номзоднинг интеллектуал ривожланганлик даражаси ва психоэмоционал барқарорлигини баҳолаш);
  • тиббий кўрик;
  • махсус текширув.

 

Истисно ҳолларда қуйидаги тоифалар учун фақатгина  тиббий кўрик ва махсус текширув босқичларидан ўтган ҳолда Миллий гвардияга хизматга қабул қилиш назарда тутилган:

  • илмий даража ёки илмий унвонга эга бўлган фан арбоблари, шунингдек маданият вакиллари;
  • сўнгги 5 йил давомида республика миқёсидаги спорт мусобақасининг ғолиби бўлган ёки халқаро миқёсдаги спорт мусобақасининг 1-3-ўринларидан бирини эгаллаган спортчилар.

 

Саралашда қуйидагилар иштирок этишлари мумкин:

  • 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган шахслар;
  • муқаддам контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаган 40 ёшгача бўлган шахслар;
  • резервдаги ва захирадаги 40 ёшгача бўлган офицерлар.

 

Номзодларни дастлабки ўрганиш мақсадида Миллий гвардия бўлинма бошлиғи ёки командирининг буйруғи бидан доимий фаолият юритадиган Номзодни дастлабки ўрганиш комиссияси ташкил этилади ҳамда номзодлар учун қабул кунлари белгиланади. Бўлинма бошлиғи ёки командири комиссия раиси, кадр органи бошлиғи эса комиссия котиби ҳисобланади.

 

Миллий гвардия бўлинмалари кириш жойларида номзодларни саралаш тартиби, уларга қўйиладиган талаблар ва мунтазам қабул кунлари ҳақидаги маълумотлар қайд этилган ахборот стендлари жойлаштирилиши лозим.

 

Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган шахслар доимий яшаш жойидаги Миллий гвардия бўлинмасига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Вақтинча яшаш жойи бўйича шу ҳудудда таҳсил олаётган ёки расмий меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар мурожаат қилишлари мумкин.

 

Низом билан номзодлар томонидан  саралашнинг ҳар бир босқичидан ўтиш учун аниқ мезонлар белгиланган. Шунингдек, Низомда саралашнинг барча босқичларидан ўтган номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда контракт бўйича Миллий гвардияга ҳарбий хизматга қабул қилиш тартиби белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.