Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Миллий гвардияга қарши ҳаракатлар учун – жарима

06.11.2019

Читать на русском языке

 

Миллий гвардия органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан қонун ҳужжатларига тузатишлар киритилди (29.10.2019 йилдаги ЎРҚ-575-сон Қонунга қаранг).

 

МЖТКга янги иккита модда киритилди. Уларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларини бажармаслик ёки унинг ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жарималар назарда тутилган (қуйидаги жадвалга қаранг). Мазкур ҳолатда Миллий гвардия органлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади, бундай ишлар маъмурий судларда кўриб чиқилади.

 

Т/р

Диспозиция

Санкция

1

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, кўрсатилган муддатда Миллий гвардия органларига (ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга) бориш ёки ҳозир бўлиш тўғрисидаги қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик ёхуд Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик

1/2 БҲМдан 2 БҲМгача жарима

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда

2 БҲМдан 3 БҲМгача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш

2

Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг (ходимининг) ўз хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ қонуний талабларини бажармасликка омма олдида ҳар қандай шаклда даъватлар қилиш, худди шунингдек Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига (ходимларига) оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида била туриб сохта уйдирмаларни тарқатиш

3 БҲМдан 5 БҲМгача жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш

 

Шунингдек ҳуқуқбузарликни содир этиш сабабларини ҳамда уни содир этишга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Миллий гвардиянинг ёзма тақдимномаларини бажариш чораларини кўрмаслик маъмурий жазо чораси қўлланилишига сабаб бўлади (МЖТКнинг 196-моддаси).

 

Идора ходимларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:

  • юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектлари ва бошқа хил мол-мулкига тажовуз қилган ҳуқуқбузарларни Миллий гвардия органларига ушлаб келтириш;
  • МЖТКнинг 61, 1851, 1941 ва 1951 (янги киритилган моддаларни юқоридаги жадвалдан қаранг), 198 ва 2101-моддалари бўйича айбдорларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш;
  • шахсий кўрикдан ўтказиш ва ашёларни кўздан кечириш.

 

Бошқа тузатишлар қатори органнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги ваколатлари акс эттирилди; ходимларнинг сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланди; Миллий гвардиянинг қўриқлаш бўлинмалари – юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан, уларнинг хизматлари эса ҚҚСдан озод этилди.   

 

Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.