Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ваколатлари кенгаймоқда

10.02.2025

Читать на русском языке

Президент томонидан 06.02.2025 йилдаги «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1024-сон Қонун имзоланди.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга шу жумладан қуйидагилар ҳақли:

  • Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, бўлим бошлиқлари ва катта офицерлари;
  • Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, суриштирув бўлимлари бошлиқлари, болалар билан ишлаш бўйича катта инспектор-психологлари ва инспектор-психологлари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев