Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил как платить НДС при резких скачках оборотов по реализации Для штрафов при выставлении ЭСФ за прошедший период – нет оснований Что изменилось в купле-продаже валюты с начала года Обязательна ли доверенность в электронном виде Как заполнить обновленные приложения №5 и №6 к Расчету НДФЛ и соцналога (пошаговая инструкция)

Миллий рақсга болаликдан ўргатилади

06.02.2020

Читать на русском языке

 

Президент 4 февраль куни миллий рақс санъатини ривожлантириш ва ушбу соҳада кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир ҳужжатларни имзолади.

 

Хусусан, ҳужжатларда хореография муассасалари тизимида ўзгартиришлар назарда тутилган.

 

Биринчидан, қуйидагилар ташкил этилади:

  • Мукаррама Турғунбоева номидаги “Баҳор” давлат рақс ансамбли. Дунё миқёсида машҳур бўлган ансамбль қарийб 30 йил фаолият кўрсатди, бироқ мустақилликнинг дастлабки йилларида ижодий фаолияти тўхтаб қолди. Энди эса Маданият вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида тикланади. Давлат ансамбли артистлари ҳамда бадиий ходимларига аввалги иш жойларида узоқ муддат хизмат қилгани сақлаб қолинган ҳолда 1995 йил 20 октябрдаги ПФ–1280-сон Фармонда назарда тутилган ижтимоий таъминот чора-тадбирлари татбиқ этилади. Ансамбль ўзининг концерт-томоша фаолияти доирасида лицензия ва бир марталик рухсатнома олишига тўғри келмайди;
  • Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби негизида унинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан, халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий ворислик шарти билан - Ўзбекистон давлат хореография академияси. У давлат олий таълим муассасаси шаклида Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатади;
  • Бухоро, Қарши, Наманган ва Урганч шаҳарларида ихтисослаштирилган бошланғич рақс санъати мактаб-интернатлари. Улар  2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Академия ҳузурида очилади. Таълим 1-4-синфларда (қабул 1-синфдан), Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда 1-11-синфларда (қабул 1 ва 5-синфлардан) олиб борилади;
  • Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида академия ва мактаб интернатларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ўқувчилари ижодий фаоллигини ошириш, таътил давомида уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида замон талаблари асосида 50 ўринли оромгоҳ (бинони фойдаланишга топшириш – 1.07.2021 йилга қадар).

 

Иккинчидан, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби тизимидаги Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаби Академия тизимидаги юридик шахс мақомига эга бўлган Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернатга айлантирилади.

 

Олег Заманов.