Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази ташкил этилади

08.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2024 йилдаги “Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти асосида миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 267-сон қарори қабул қилинди.


2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг 160 минг нафарини талабгор касбларга ўқитиш ҳамда уларнинг камида 5 минг нафари касбий малака даражасини тасдиқлаш ва уларга малака паспортларини тақдим этиш назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:

  • Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) гранти ҳисобидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги муассислигида давлат таълим муассасаси шаклидаги Миллий техник малакани баҳолаш ва малака ошириш марказини ташкил этиш;
  • “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳузуридаги ўқув-маслаҳат офисларини трансформация қилиш.

 

Марказнинг асосий вазифалари:

  • ўқитувчи, ишлаб чиқариш таълими усталари, муҳандис-усталар, педагог кадрлар ҳамда таълим фаолиятига бевосита алоқадор бошқа раҳбар-ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
  • Ўзбекистоннинг миллий малака тизимини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • профессионал стандартларни ишлаб чиқишда уларни хорижий ташкилотлар ҳамда илмий ҳамжамиятлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали такомиллаштириб бориш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ишчи касблар бўйича мутахассислар тайёрлашга доир ўқув-услубий қўлланмалар ва илмий адабиётлар яратиш.

 

2024 йил 1 июндан бошлаб:

  • “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-хунарга ўқитиш марказларининг ўқитувчилари ҳамда муҳандис усталарини мақоми бўйича профессионал таълим муассасалари педагогларига тенглаштириш ҳамда уларга ушбу ходимлар учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва ижтимоий ҳимоя кафолатлари татбиқ этилади;
  • хорижий мутахассисларга бажарилган ишлар учун тўланадиган тўлов миқдори уларнинг малакаси, тажрибаси ва уларга юкланадиган иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.05.2024 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова


kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум