Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что нужно сделать бухгалтеру в апреле – читать на buxgalter.uzКак выжить работодателю в условиях пандемии – читать на buxgalter.uz Как перевести работника на дистанционную работу – читать на buxgalter.uzКак перевести работников на неполное рабочее время – читать на buxgalter.uzМожно ли отправить в неоплачиваемый отпуск без согласия – читать на buxgalter.uzПамятка для работающих в офисах – читать на buxgalter.uzКак оформить частично оплачиваемый отпуск – читать на buxgalttr.uzКак провести обязательный аудит до 1 мая – читать на buxgalter.uzКак управлять деньгами при помощи смартфона – читать на buxgalter.uz

Минерал ўғитларнинг янги ишлаб чиқарилишини барпо этишга имтиёзлар ёрдам беради

07.02.2020

Читать на русском языке

 

Президент 2020 йил 6 февралдаги тегишли ПҚ-4587-сон қарорни имзолади.

 

Қарор кимё тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, юқори қўшилган қийматли мураккаб ва фосфорли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида қабул қилинган.

 

Давлатимиз раҳбари Ҳукумат таклифига розилик берди ва Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан унга тегишли ҳуқуқдан фойдаланган ҳолда “Самарқанд вилоятида мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқариш кимёвий мажмуасини барпо этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида солиқ ва божхона имтиёзларини тақдим этди.

 

Имтиёзлар 2023 йил 1 февралгача бўлган муддатга жорий этилади ва қуйидагилардан иборат:

  • жалб қилинадиган Ўзбекистон норезидентлари-юридик шахслари учун фойда солиғи (шу жумладан, тўлов манбаида ушлаб қолинадиган фойда солиғи) ставкасини ҳамда Ўзбекистон норезиденти-жисмоний шахслар учун ЖШДС ставкасини 50%га камайтириш;
  • алоҳида рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, махсус техникалар, машина ва механизмлар, комплект буюмлар ва узеллар, бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар, технологик ускуналар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини божхона божидан озод қилиш ҳамда ушбу товарлар учун акциз солиғи ставкасини 50%га камайтириш.

 

Мазкур лойиҳани амалга ошириш 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 февралдаги 61-сон қарорида назарда тутилган. Натижада “Самарқандкимё” АЖ негизида аммиак, карбамид, аммоний сульфати ва меламин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Кипрнинг “Ferkensco Management Limited” компанияси хорижий инвестор бўлади, тўғридан-тўғри инвестициялар суммаси – камида $200 млн. Лойиҳанинг  ишлаб чиқариш қуввати – йилига 600 минг тонна минерал ўғитлар. Янги иш ўринлари сони – камида 500 та.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Олег Заманов.