Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Минтақаларда экспортни қандай ошириш мумкин

16.09.2019

Читать на русском языке

 

Минтақавий экспортни оширишни таъминлашга доир амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди (11.09.2019 йилдаги 758-сон ВМҚга қаранг).

 

Бошқалар қаторида қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • молиявий кўмак – кредитлаш механизмларини жадаллаштириш (буюртмалар келиб тушган пайтдан бошлаб 2 ҳафта мобайнида кредитларни бериш), кафолатни оператив расмийлаштириш ва унинг суммасини 4 млрд сўмдан 8 млрд сўмга ошириш (24.05.2019 йилдаги ПҚ-4337-сон қарорга қаранг), экспорт қилувчилар томонидан фермер ва деҳқон хўжаликларидан маҳсулотлар сотиб олинганда солиқ солиш тизимини такомиллаштириш;
  • халқаро сифат сертификатларини олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш (Global G.A.P., Organic, Halal ва бошқалар), Европа Иттифоқи, ХХР, Корея, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар бозорига чиқиш учун стандартларни уйғунлаштириш, Россельхознадзор  билан ўтказиш пунктларини кейинчалик «яшил йўлак» режимига киритиш билан музокаралар олиб бориш;
  • экспортга йўналтирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ошириш, Қорақалпоғистон экспорт салоҳиятини ривожлантириш, ферула етиштириш ва экспорт қилишга квоталар олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш;
  • маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорга чиқариш учун транспорт ва чегаравий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқалар.   

 

Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги раҳбарлигида Минтақалар ва тармоқларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий фаолият юритувчи республика комиссияси ташкил этилди. Унга жорий йилдаги экспортга оид прогноз параметрларининг бажарилишини ва келгуси йилга прогноз шакллантирилишини мониторинг қилиш вазифаси топширилди. Комиссия экспорт салоҳиятининг ўсишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлайди, уларни ҳал этиш йўлларини таклиф қилади ва амалий таклифлар киритади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.