Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Минтақаларда инновацион ғоялар марказлари ташкил этилмоқда

08.05.2018

 

Президентнинг 5.05.2018 йилдаги «Фаол тадбиркорлик ва инновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда жойлаштирилган.


Давлат-хусусий шериклик шартларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар марказлари ташкил этилади. Инновацион ривожланиш вазирлиги бундай марказларни туманларда (шаҳарларда) ҳам ташкил этиши мумкин. Улар инновацион лойиҳалар – «стартаплар»ни ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва ўзлаштириш, инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштиришни амалга оширадилар.



Бу – муҳим! Марказлар ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади ва ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этилади.



Марказларни ташкил этишда қуйидаги давлат-хусусий шериклик шартлари белгиланади:



а) марказларни ташкил этиш ва уларга тегишли инфратузилмани қуриш учун зарур ер участкалари, хусусий шерикларга ҳақ ундирилмасдан, истисно тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар асосида ажратилади.

 

Бунинг устига, марказларнинг қурилаётган биноларига барча зарурий ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва коммунал инфратузилмалар «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбектелеком» АК, Республика йўл жамғармаси, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан олиб келинади;
 

б) марказ биноларини қуриш учун ер участкаларини танлаш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;

в) давлат ва хусусий шериклар тенглик асосида марказларнинг таъсисчилари сифатида иштирок этади. Давлат шериги сифатида Инновацион ривожланиш вазирлиги, бошқа давлат органлари, корхоналар ва ташкилотлар чиқиши мумкин. Хусусий лойиҳаларни танлаб олишнинг асосий мезонлари давлат шериги томонидан белгиланади;


г) давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув марказлар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 20 йил муддатгача тузилади.

 

Бироқ келишув хусусий шериклар ташаббуси билан бекор қилинганда уларнинг марказларни ташкил қилишдаги харажатлари қопланмайди, қурилиши тугалланмаган объект эса давлат мулкига ўтказилади; 


д) марказлар фаолиятининг йўналиши давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги келишув амал қилишининг бутун муддати давомида сақланиб қолади;

 

е) марказларнинг интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказишга қилинган харажатларини қоплаш Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

 

ж) давлат шериги иқтисодиёт тармоқларига инновацияларни жорий этишни рағбатлантириш, жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни давлат харидлари доирасида тижоратлаштириш имкониятларини кенгайтириш бўйича шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш мажбуриятини олади;

 

з) томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шартлари давлат ва хусусий шериклар ўртасида Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Кузатув кенгашининг розилиги билан тузиладиган келишувларда белгиланади.

 

Марказлар томонидан амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш манбалари ҳам белгиланди:

 

1 – марказлар учун Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг инновацион лойиҳаларни молиялаштириш умумий ҳажмининг 10%идан кам бўлмаган миқдордаги маблағлари захира қилинади.

 

2 – давлат ва хўжалик бошқарув органлари раҳбарларига уларнинг тармоқ ихтисосликларини ҳисобга олган ҳолда маблағлари марказларнинг тадқиқотлари ва ишланмаларини молиялаштиришга йўналтириладиган, жумладан, уларнинг устав капиталига кириш орқали корпоратив венчур фондларни ташкил қилиш тавсия этилди.

 

3 – банкларга марказларга ва ушбу соҳадаги бошқа тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитларни ажратиш тавсия қилинди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах