Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

Мис экспорти - яна ҚҚСнинг ноль ставкаси бўйича

05.01.2019

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 4.01.2019 йилдаги “Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4090-сон қарорида назарда тутилган.

 

Ҳужжатда тармоқни ривожлантиришни рағбатлантириш сифатида жорий этилаётган қатор имтиёз ва преференциялар назарда тутилган.

 

Биринчидан, мис ва мис қувурлар экспорти айланмаси бўйича ҚҚСнинг ноль ставкаси қайтарилди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 5 июндан бошлаб ТИФ ТНнинг 74-гуруҳига мансуб таркибида мис бўлган маҳсулотларни чет эл валютасида экспортга реализация қилиш оборотига Солиқ кодексининг 212-моддасида назарда тутилган истисно тартибида 20% ставка бўйича ҚҚС солинган эди ("Олмалик ТМК" АЖнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларига татбиқ этилмайди, таҳр.).

 

ТИФ ТН кодлари 7411 гуруҳи бўйича мис қувурлар экспортига ҚҚСнинг ноль ставкаси муддатсиз ва қўшимча шартларсиз қўлланилади.  ТИФ ТН кодлари 7407-7410 ва 7412-7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспорти бўйича эса:

  • ҚҚСнинг ноль ставкаси 2020 йилнинг 1 январига қадар амал қилади;
  • харид қилинган мис бўйича ҚҚС суммасининг 50%и ҳисобга киритилади, қолган ярми - корхона харажатларига ўтказилади.

 

Иккинчидан, 2022 йилнинг 1 январига қадар “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси (шу номдаги акцидорлик компанияси негизида ташкил этилган, таҳр.) таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, шунингдек, улар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб ҚҚСни тўлашни 120 кунга кечиктириш имконияти тақдим этилади.

 

Ушбу кечиктириш бўйича қарздорлик суммасини ҚҚС юзасидан умумий ҳисоб-китобда ёпишни назарда тутувчи кечиктиришни тақдим этишнинг аниқ тартиби 2 ой муддатда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

 

Учинчидан, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси 2022 йилнинг 1 январига қадар мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини тўлашдан озод этилди. Ташкилотларнинг уюшмага ажратмалари шу санага қадар юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.01.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_