Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
6-летняя налоговая задолженность и 3-летний срок исковой давностиВерховный суд Узбекистана отменил норму, по которой работающим пенсионерам и лицам с инвалидностью налоговики доначисляли НДФЛ Налоговые льготы по УП-175: рейтинг, гостиницы, стартап-инвесторы и туроператоры

Мода саноати халқаро даражага чиқмоқда

19.10.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 16.10.2026 йилдаги "Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-378-сон қарори қабул қилинди.

 

Мода, дизайн ва креатив иқтисодиёт соҳаларида замонавий таълим тизимини шакллантириш, миллий мода мактабини ривожлантириш ва уни жаҳон мода индустриясига интеграция қилиш мақсадида ҳужжатда Тошкент халқаро мода академиясини ташкил этиш назарда тутилган ва унинг асосий фаолият йўналишлари тасдиқланган.

 

Академия давлат олий таълим муассасаси бўлиб, Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тизимида фаолият юритади. У Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг Париж халқаро мода академияси (Academie internationale de coupe de Paris) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қўшма таълим дастури асосида ташкил этилмоқда.

 

Академияда ўқув жараёни 2026/2027 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқишга қабул қилиш умумий белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб корхона (ташкилот) буюртмаси асосида тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ва чарм-пойабзал соҳаларида кадрларни мақсадли тайёрлашга қаратилган дуал таълим шакли жорий этилади.

 

Академия негизида давлат буюртмаси асосида турли ташкилот ва хизматлар учун либослар дизайнини ишлаб чиқиш ва миллий брендларни шакллантириш йўлга қўйилади.

 

Шунингдек, талабалар учун илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқариш корхоналарида амалий кўникмаларни шакллантириш имконияти яратилади.

 

Таълимнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида техникумларнинг ўқув дастурлари Академиянинг таълим дастурига мувофиқ янгидан ишлаб чиқилади ва Профессионал таълим агентлиги томонидан тасдиқланади.

 

Техникумларни муваффақиятли тамомлаган, ўртача балли (GPA) Академия томонидан белгиланган кўрсаткичдан паст бўлмаган битирувчиларга бакалавриатнинг учинчи курсидан тўлов-контракт асосида ўқишни давом эттиришга рухсат берилади. 

 

Тошкент халқаро мода академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.10.2026 йилдан кучга кирди.

 

                                                 Лола Абдуазимова