Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

Молия вазирлигининг функциялари ва вазифалари кенгайтирилди

24.08.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан  21.08.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим  ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги ПФ-6280-сон Фармон имзоланди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6207-сон Фармони, 2021 йил 17 мартдаги "Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5031-сон ва 2021 йил 13 апрелдаги "Капитал бозорини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5073-сон қарорларига мувофиқ қабул қилинган.

 

Биринчидан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг тугатилганлиги ва Молия вазирлигига тугатилган Агентликнинг вазифалари, функциялари ва ваколатлари ўтказилганлиги муносабати билан бир қатор ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилди. Улар орасида, ўзгартиришлар 17.08.2018 йилдаги "Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида"ги ПФ-5515-сон Фармонга (17-б. 2-х.); 24.11.2018 йилдаги "Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5583-сон Фармонга (7-б. 1-х.); Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул давлат органлари рўйхатига (17.01.2019 йилдаги ПФ-5635-сон Фармон билан тасдиқланган) киритилди.

 

Иккинчидан, шунингдек Молия вазирлиги ва унинг бўлинмаларининг устувор вазифалари ва йўналишлари рўйхати тўлдирилди. Хусусан, 18.03.2017 йилдаги "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2847-сон қарорига (1-б.) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга (8-б.) ўзгартиришар киритилди. Жумладан, бошқалар қаторида, Молия вазирлиги ва унинг бўлинмалари қимматли қоғозлар бозори, букмекерлик ва лотереяларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, корпоратив бошқарувни ривожлантиришни амалга оширади. Шунингдек Молия вазирлигининг қимматли қоғозлар бозори соҳасида функциялари белгиланди.

 

Учинчидан, алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан истеъмол этил спиртини Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан тақсимланган ҳажмлардан ортиқча ҳажмда харид қилинадиган тақдирда Агентликни хабардор қилиш тартиби чиқариб ташланди (05.02.2019 йилдаги “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5656-сон Фармон 3-б. 9-х.) .

 

Шу каби ўзгартиришлар ва қўшимчалар қуйидагиларга киритилди:

  • Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача инновацион ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичларига (21.09.2018 йилдаги ПФ-5544-сон Фармон билан тасдиқланган);
  • Президентнинг 2020 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида"ги ПФ-6003-сон Фармонига;
  • Президентнинг 2006 йил 7 ноябрдаги "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-505-сон қарори ва бошқаларга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.