Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
План главбуха на июнь 2026 года Что изменится в Узбекистане в июне 2026 года Какие коды использовать при заполнении платежных поручений

Молиявий жарималарни қўллаш тартиб-таомиллари унификация қилинади

17.04.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 15.04.2026 йилдаги «Молиявий жарималарни қўллаш тартибини янада либераллаштириш ва суд назорати самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-138-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжатда  кўзда тутилган асосий мақсадлар:

  • тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллашни бирхиллаштириш, шунингдек, назорат қилувчи органлар ва судларнинг ваколатларини аниқлаштириш орқали тартибга солиш юкини камайтириш;
  • ҳуқуқбузарликлар натижасида юзага келган мажбуриятларни ихтиёрий бажаришни рағбатлантириш орқали тадбиркорлик субъектларининг харажат юкини 2 баробаргача камайтириш;
  • тадбиркорлик субъектларига нисбатан молиявий жарималарни қўллаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш.

 

2026 йил 1 октябрдан бошлаб ваколатли органнинг молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги қарори тадбиркорлик субъектининг танловига кўра қуйидаги шакллардан бирида ихтиёрий равишда ижро этилиши мумкин бўлган тартиб жорий этилади:

  • молиявий жарима тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб бир ой муддатда молиявий жариманинг 50 фоизини ихтиёрий равишда тўланганда жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиш;
  • қўлланилган молиявий жарима суммасини олти ой давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш. Бунда, агар тадбиркорлик субъекти қарор топширилган кундан бошлаб бир ой мобайнида жарима суммасининг олтидан бир қисми миқдорида дастлабки тўловни амалга оширса, молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш тартиби автоматик тарзда амал қилади.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб «Ягона давлат назорати» АТда молиявий жарималарнинг электрон реестри жорий этилади. Бунда электрон реестрга киритилмаган ва ЭРИ билан тасдиқланмаган қарорлар ҳақиқий эмас деб топилади ва улар асосида молиявий жарима ундирилмайди.

 

Шунингдек, электрон реестрда тадбиркорлик субъекти томонидан қилмишнинг такроран содир этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар юритилади ва хавфларни бошқариш тизими ёрдамида таҳлил қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова