Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при реализации остатков Как зарегистрировать здание, полученное при реорганизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Как изменить организационно-правовую форму предприятия

Молиявий назорат инспекциясининг вазифалари белгиланди

08.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 431-сон қарори қабул қилинди.

 

Давлат молиявий назорати департаменти негизида Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди (Президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2022 йил 14 февралдаги ПҚ-128-сон қарори) .

 

Ҳужжат билан Давлат молиявий назорати инспекцияси тўғрисидаги низом  тасдиқланди. У қуйидагиларни белгилайди:

  • Инспекциянинг мақоми, вазифалари ва функциялари ҳамда ҳуқуқлари ва жавобгарлиги;
  • бюджет нормативларига риоя этилишини таъминлаш, бюджет ташкилотлари билан биргаликда тизимли равишда профилактика ишларини олиб бориш тартиби;
  • масофавий назоратни фаол қўллаш ва ахборот технологияларидан фойдаланиш орқали фаолият самарадорлигини ошириш усуллари;
  • давлат харидларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
  • тизимда коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, уларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва юзага келтирувчи омилларини бартараф этиш;
  • Инспекциянинг фаолиятига оид маълумотлар ва назорат тадбирлари натижалари юзасидан ҳисоботларни кенг жамоатчиликка етказиб бориш.

 

Шунингдек, қарор билан Инспекцияни ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У жамғарма маблағлари ҳисобини юритиш ва маблағлардан фойдаланиш мақсадлари, даромадлар ва харажатлар сметаларини тузиш, жамғарма маблағлари ҳисобидан Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.