Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

МТВ ҳузуридаги иккита муассасанинг вазифалари ва молиялаштириш манбалари белгиланди

05.04.2019

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2.04.2019 йилдаги 274-сон қарорида шу ҳақда сўз боради.

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил кузда Мактабгача таълим вазирлиги ҳузурида бир қатор тузилмалар ташкил этилган эди (30.09.2018 йилдаги ПҚ–3955-сон қарорга қаранг). Улар сирасида:

 

  • давлат унитар корхонаси шаклидаги Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти (бундан кейин – Институт) – мактабгача таълим тизими буюртмачилари билан тузилган шартномаларга мувофиқ инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда бош лойиҳа ташкилоти;

 

  • давлат унитар корхонаси шаклидаги Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси (бундан кейин – Инжиниринг компанияси) – компания хизматлари билан боғлиқ харажатларни давлат мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш қийматига киритган ҳолда мактабгача таълим тизими объектларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича буюртмачи.

 

Ҳукумат ушбу тузилмаларнинг асосий вазифалари ва молиялаштириш манбаларини белгилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Институт

Инжиниринг компанияси

Вазифалари

инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистоннинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мослаштириш

Мактабгача таълим вазирлиги тизимига кирадиган мактабгача таълим муассасаларини қуриш, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш, инвентарь билан ва техник жиҳозлаш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш

лойиҳаларнинг лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мустақил ишлаб чиқиш йўналишини ривожлантириш, шунингдек хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа (ишчи) ҳужжатларини мослаштириш

қурилиш-пудрат ташкилотларини аниқлаш ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилишини таъминлаш

 

лойиҳалаштириш жараёнларига хорижий лойиҳа ва инжиниринг ташкилотларини жалб этган ҳолда илғор хорижий тажрибага асосланган лойиҳа ишларини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш

мактабгача таълим муассасалари ва инфраструктура объектларини белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш прогнозининг бажарилишини таъминлаш

 

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг юқори унумдорлиги ва сифатига, энергия ва ресурсларни тежашга қўйиладиган замонавий талабларга, шунингдек экологик талабларга жавоб берадиган илғор технологиялар ва асбоб-ускуналар жаҳон бозорини чуқур таҳлил қилиш, республикага истиқболсиз, маънавий ва физик эскирган ускуна ва технологиялар олиб кирилишини истисно қилиш

лойиҳа ечимларининг самарадорлигини таъминлаш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги талабларга риоя қилиш

 

лойиҳа ва лойиҳаолди ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда иқтисодиётнинг базавий тармоқлари илмий-техник ва эксперт кенгашлари билан яқин ҳамкорлик қилиш

капитал қўйилмаларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш, лойиҳалаш даври муддатини қисқартириш

 

Молиялаштириш манбалари

лойиҳалар буюртмачиларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга, лойиҳа-изланиш ишларини амалга оширишга, лойиҳалар амалга оширилишини техник қўллаб-қувватлашга шартнома асосида ажратиладиган маблағлари

мактабгача таълим муассасаларини, мактабгача таълим тизимининг маъмурий биноларини ва бошқа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш қийматидан ажратмалар

халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари

халқаро ва хорижий молия институтлари, ҳукумат ва ноҳукумат ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг хайрия эҳсонлари

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон норезидентларининг хайрия эҳсонлари

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар

 

Ушбу органларнинг тузилмалари ва уставлари бир ой муддатда тасдиқланади, улар давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 3.04.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах