Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Муаллифлар илмий фаолият натижалари учун қўшимча мукофот оладилар

17.07.2018

Читать на русском языке

ЎзАда Президентнинг «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, қуйидагилар илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг (бундан кейин – муассасалар) илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:

  • илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини жадал ва кенг жорий этиш;
  • фанлараро алоқаларни, шу жумладан, халқаро фанлараро алоқаларни шакллантириш жараёнларини рағбатлантириш, қўшма дастурлар ишлаб чиқиш ва жамоаларни яратиш;
  • илмий фаолиятни иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал этишга, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий натижаларни олишга йўналтириш;
  • юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратишга хизмат қиладиган юқори технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида инновацион тадқиқотларни олиб бориш;
  • тадқиқотларни тижоратлаштириш даражаси юқори бўлган маҳсулотлар ва технологияларни жадал ишлаб чиқишга йўналтириш.

 

Қуйидагилар илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришнинг асосий усуллари этиб белгиланди:

  • илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларидан фойдаланган ҳолда яратилган товарларни (бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни) реализация қилиш ёки ушбу натижалардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
  • тижорат ташкилотларини ташкил этиш, бунда уларнинг таъсисчиларидан бири устав фондига ҳисса сифатида интеллектуал мулк объекти ёки тайёр технологияни киритган муассаса (ёки ихтисослаштирилган аффилланган ташкилот) ҳисобланади;
  • интеллектуал мулк объектларига бўлган мулк ҳуқуқларини учинчи шахсларга ўтказиш ва мазкур объектлардан фойдаланиш ҳуқуқини лицензия шартномаларини тузиш орқали, шу жумладан, уларни кейинчалик ушбу ҳуқуқлар олувчиси томонидан тижоратлаштириш шарти билан бериш.

 

Вазирлик ва идоралар томонидан шартнома асосида харид қилиш орқали тижоратлаштириладиган ишланмалар рўйхати тасдиқланди.

 

2018 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларга қўшимча бир марталик мукофотлар жорий этилади:

  • патентланган интеллектуал мулк объектлари муаллифларига муассасанинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдорида;
  • муаллифлар ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этган илмий жамоага уларни тижоратлаштиришдан муассаса ҳисобига келиб тушаётган маблағларнинг тегишли равишда 40 ва 30 фоизи миқдорида.

 

Белгилаб қўйилганидек:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан муассасалар томонидан яратилган илмий фаолият натижалари, давлат илмий-техник лойиҳалар якунланганидан ва (ёки) улар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганидан кейин тижоратлаштирилиши лозим, фундаментал тадқиқотлар натижалари, шунингдек, гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги лойиҳалар бундан мустасно;
  • муассасаларнинг илмий кенгашлари ишлаб чиқариш сири (ноу-хау) ёки тижорат сири режимида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг интеллектуал (номоддий) натижасини қўриқлаш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қуйидаги ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқади:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан яратилган илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштиришни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Тижорат сири режимида қўриқланадиган интеллектуал мулк объектларига, шу жумладан, патентлаш имкониятига эга бўлган техник ечимлар ва ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хауларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва бериш тўғрисидаги низом;
  • Муаллифлар ҳамда илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини ишлаб чиқиш ва тижоратлаштиришда иштирок этган илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг илмий жамоаларига қўшимча бир марталик мукофотларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах