Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzО чем говорит коэффициент разрыва по НДС Сколько инвентаризаций вы можете провести и сколько – обязаны Какой должен быть порядок проведения налогового контроля сделок при трансфертном ценообразовании Как компенсировать неиспользованные отпуска, если сотрудник не увольняется

Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базаси яратилади

24.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 22.08.2022 йилдаги 469-сон қарори билан Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат 2023 йил 1 апрелдан кучга киради.

 

Президентнинг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган тартибга асосан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

  • муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида сақланади;
  • Ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёни “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасаси томонидан мувофиқлаштирилади;
  • объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан жойлаштирилади;
  • муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага киритилгандан сўнг унинг сақловга қабул қилинганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилади.

 

Ягона базада қуйидаги муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари сақланади:

  • адабий асарлар (адабий-бадиий, илмий, ўқув, публицистик ва бошқа асарлар);
  • драма ва сценарий асарлари;
  • матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари;
  • мусиқали драма асарлари;
  • хореография асарлари ва пантомималар;
  • аудиовизуал асарлар;
  • рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн асарлари ва тасвирий санъатнинг бошқа асарлари;
  • манзарали-амалий ва саҳна безаги санъати асарлари;
  • архитектура, шаҳарсозлик ва боғ-парк барпо этиш санъати асарлари;
  • фотография асарлари ва фотографияга ўхшаш усулларда яратилган асарлар;
  • география, геология хариталари ва бошқа хариталар, география, топография ва бошқа фанларга тааллуқли тарҳлар, эскизлар ва асарлар;
  • барча турдаги компьютер дастурлари, шу жумладан, амалий дастурлар ва операция тизимлари.

 

Ягона базада:

  • муаллифлик ҳуқуқи объектини сақловга қабул қилган депозитарий;
  • муаллифлик ҳуқуқи объектини сақлаш учун топширган ҳуқуқ эгаси;
  • муаллифлик ҳуқуқи объектининг тури, номи, яратилган санаси;
  • сақлашга қабул қилинган муаллифлик ҳуқуқи объектининг биринчи марта чоп этилган санаси (агар у чоп этилган бўлса);
  • асардан фойдаланиш шартлари;
  • муаллифлик ҳуқуқи объектининг Ягона базада рўйхатга олинган санаси ва рақами ҳақидаги маълумотлар акс эттирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.04.2023 йилдан кучга киради.

 

Лола Абдуазимова.