Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как бизнесу получить право на оказание услуг по хранению задержанных авто Осторожно, должники: как Таможенный комитет защищает экспортеров Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года Кто попал под пристальное внимание Нацкомстата по итогам III квартала 2026 года

Муборак Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

21.04.2020

Читать на русском языке

 

Тегишли қарор Президент томонидан 2020 йил 20 апрелда имзоланди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.

 

Бу йил юзага келган эпидемиологик вазиятда Рамазон ойи билан боғлиқ барча тадбирлар карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши лозим. Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ чора-тадбирларга алоҳида аҳамият берилиши лозим.

 

Мавжуд эпидемиологик шароитдан келиб чиқиб, диний-маърифий руҳдаги онлайн суҳбат ва маърузалар ташкил этиш, бу йилги Рамазон ойини уй шароитида ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар ҳақидаги маълумотларни ёритиш тавсия этилди.