Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсть ли ответственность за отпуск товара без доверенности Какие программы розничной торговли и общепита должны быть интегрированы с системами налоговых органовКак будут приостанавливать Свидетельство плательщика НДС по новым правилам Как распорядиться долей общества в уставном фонде ООО Как распорядиться долей общества в уставном фонде ООО

Мудофаа вазирлиги спорт клуби қайта ташкил этилди ва янги вазифалар белгиланди

22.05.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида армия спортини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 292-сон қарори қабул қилинди.

 

Армия спортидаги кўплаб ижобий натижаларга қарамай, қуйидаги камчиликлар:

  • армия спортининг аниқ йўлга қўйилган бошқарув тизими мавжуд эмаслиги, Мудофаа вазирлигининг айрим ҳарбий қисм ва муассасаларида спорт инфратузилмаси етарли даражада ривожланмаганлиги;
  • давлат-хусусий шериклик шартларида нодавлат сектор билан ҳамкорлик механизмлари жорий этилмаганлиги;
  • жисмоний тарбия воситалари орқали ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг, айниқса ёшларнинг соғлом турмуш тарзига чуқур эътибор қаратилмаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Мудофаа вазирлиги Спорт клуби Вазирлик Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилади. Марказ Вазирлик марказий аппаратининг мустақил бошқармасига тенглаштирилган муассаса ҳисобланади.

 

Марказнинг асосий вазифаларидан бири оммавийлаштирилаётган спорт турларини ривожлантириш, мамлакат ва Мудофаа вазирлиги қўшинлари спорт терма жамоалари учун юқори тоифали спортчиларни тайёрлашдан иборат.

 

Қарор билан Мудофаа вазирлиги армия спортини ташкил этиш тўғрисида низом, шунингдек уни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Низомга мувофиқ армия спортига Олимпия, оммавий, миллий, ҳарбий-амалий ҳамда техник ва амалий спорт турлари киради. Шунингдек ҳужжат билан вазирлик ва идораларнинг армия спортини ривожлантириш соҳасидаги асосий вазифалари белгиланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

 Лола Абдуазимова.