Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Нужно ли уплачивать НДС при ввозе и реализации тестов на Covid-19Кому возместят расходы на обучение и экзамены по МСФО Какие вопросы возникают к сервису E-aktiv до его внедрения Как выплачивать премию по итогам года Что изменилось для ДОУ в 2021 году: льготы, преференции, госрегулирование

Мудофаа вазирлигининг фойдаланилмаётган автомототранспорти аукцион орқали сотилади

17.08.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини сотиш тартибини янада соддалаштириш тўғрисида”ги 519-сон қарори қабул қилинди. 

 

Мудофаа вазирлигининг ўзига тегишли умумфуқаро фойдаланишда бўлган ва бўшаётган автомототранспорт воситаларини Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларига ёпиқ аукционлар ўтказиш орқали сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

 

Ёпиқ аукцион ўтказиш бўйича савдолар ташкилотчиси Мудофаа вазирлиги томонидан энг мақбул таклифларни танлаб олиш йўли билан аниқланади. Уч ой муддат давомида автомототранспорт воситалари ёпиқ аукционда сотилмаган ёки ёпиқ аукционда қатнашиш бўйича аризалар келиб тушмаган тақдирда, мазкур автомототранспорт воситалари умумий тартибда "E-ijro auksion" электрон савдо майдончасининг оммавий савдоларига чиқарилади.

 

Ёпиқ аукционни ўтказиш тартиби Мудофаа вазирлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.