Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Муҳандислар-консультантлар уюшмаси ва ихтисослаштирилган инвестиция компанияси ташкил этилмоқда

Муҳандислар-консультантлар уюшмаси ва ихтисослаштирилган инвестиция компанияси ташкил этилмоқда

13.09.2018

Читать на русском языке

 

Бу Президентнинг 11.09.2018 йилдаги «Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3939-сон қарори билан белгиланган.

 

Биринчидан, Ўзбекистон муҳандислар-консультантлар уюшмаси ташкил этилмоқда. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • лойиҳа, инжиниринг ва консультация хизматларини ривожлантириш;
  • унинг аъзоларини истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фаолиятга жалб этиш;
  • уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш;
  • халқаро молия институтлари ҳисобидан молиялаштириладиган муҳандислар-консультантлар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари ходимларининг малакасини ошириш;
  • олий таълим муассасалари билан уларнинг ўқув дастурларига лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги энг янги ютуқ ва инновацион ёндашувларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик қилиш;
  • хорижий муҳандислар уюшмалари билан ҳамкорлик қилиш, сифатли лойиҳалаштириш ишларини, шу жумладан, хорижда амалга ошириш учун консорциумлар шакллантириш.

 

Иккинчидан, Ҳукуматга Президент Администрацияси билан биргаликда, ш.ж. хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда ихтисослаштирилган инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш вазифаси топширилди.

 

Инвестиция компанияси инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторлар ресурcларини, шунингдек инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун маҳаллий ва хорижий консультантларни жалб этиши режалаштирилмоқда.

 

Компания хўжалик юритувчи субъектлар устав капиталида уларнинг самарадорлиги ва даромадлилиги кўрсаткичларини ошириш учун иштирок этиши мумкин бўлади. Инвестиция компаниясининг бўш маблағлари ҳудудлардаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жойлаштирилади.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат билан Ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш комиссияси ҳамда тегишли ҳудудий гуруҳлар ташкил этилган, шунингдек бизнес ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг янги қоидалари жорий этилган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_