Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Если плательщик налога с оборота реализует имущество на сумму более 1 млрд сум. Какие статотчеты нужно сдать не позднее 18 и 26 мая Как новому ИП встать на учет в «Халк банке» Кто и как может вернуть часть уплаченного в бюджет НДС Как общепиту и экспортерам оформлять электронный акт закупки сельхозпродукции

Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонлари мамлакат худудининг 12%ига етказилади

14.06.2019

Читать на русском языке

2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида биологик хилма-хилликни сақлаш стратегияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси тасдиқланди (ВМнинг 11.06.2019 йилдаги 484-сон қарори).

 

Ҳужжатларга асосан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан мувофиқлаштириш ва назорат қилиш остида қуйидагиларга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади:

  • муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар майдонларини мамлакат ҳудудининг 12%ига етказиш;
  • Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлаштириш ишларини олиб бориш ва унинг майдонини 1,2 млн гектарга етказиш;
  • Бухоро ихтисослаштирилган “Жайрон” питомнигида жайронлар бош сонини 1 000 га етказиш;
  • давлат қўриқхоналаридаги эталон экотизимларда биохилма-хиллик компонентлари учун мониторинг олиб боришнинг марказий бўғинли ягона тизимини яратиш;
  • замонавий геоахборот технологиялари (ГИС-технологиялар) асосида биохилма-хилликнинг давлат мониторинги ва давлат кадастри ягона ахборот маълумотлар базасини яратиш;
  • ҳар йили 2 млн гектар майдонда табиий яйловлар ва пичанзорлардаги ўсимликларни геоботаник текширувдан ўтказиш;
  • биохилма-хилликни сақлаб қолиш масалаларини иқтисодиётнинг барча тармоқларига интеграциялаш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 

Курс валют

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум