Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Мустақил ОТМларни маблағлар билан қандай қўллаб-қувватлашади

04.08.2022

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2022 йилдаги “Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида кадрлар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 419-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларини бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан келиб чиқиб молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни тартибга солади:

  • молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қўлланиладиган харажатларнинг базавий нормативлари;
  • молия йилида харажатларнинг базавий нормативларини қўллаш йўли билан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳисоблаш тартиби.
    • Молия йили учун ОТМга ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини аниқлашда қуйидаги харажатларнинг базавий нормативлари қўлланилади:
      • профессор-ўқитувчилар ҳамда бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлари;
      • бир нафар талабани ўқитиш учун жорий харажатлар;
      • бошқа харажатлар (коммунал хизматлар, ўқитиш харажатлари, жорий таъмирлаш) ҳамда асосий активларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш учун ажратиладиган маблағлар.
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларини молиялаштириш тартиби.
    • Давлат буюртмасини молиялаштириш давлат буюртмаси (давлат гранти) асосида таълим олаётган талабаларни ўқитишни молиялаштириш бўйича Намунавий битимга мувофиқ амалга оширилади. У буюртмачи (вазирлик, идора) ҳамда олий таълим муассасаси ўртасида тузилади. Битим имзолангандан сўнг ОТМ бюджет маблағлари бўйича харажатлар сметасини шакллантиради ва тасдиқлайди.
  • молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига молия йили учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажмини харажатлар сметасида режалаштириш ҳамда молия йили давомида қайта кўриб чиқиш тартиби.

 

Низом нормалари қуйидагиларга татбиқ қилинмайди:

  • талабаларга стипендия тўловлари;
  • олий ўқув юртидан кейинги таълим харажатлари, педагогларнинг малакасини ошириш;
  • етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган талабалар моддий таъминоти бўйича харажатлар белгилаш;
  • Президент ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида ажратиладиган маблағлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.08.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах