Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Мутахассисларимиз МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказадилар

26.08.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси 24.08.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 507-сон қарорни қабул қилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 24.02.2020 йилдаги «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4611-сон қарорига мувофиқ қабул қилинган.

 

Қабул қилинган Низом билан Ўзбекистонда қўллаш учун МҲХС ҳужжатлари матнини тан олиш учун хатти-ҳаракатларнинг кетма-кетлиги белгиланган ва қуйидаги тартиблар ўрнатилган:

  • МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун эксперт комиссиясини шакллантириш;
  • Ўзбекистон ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
  • ушбу ҳужжатларни улардан фойдаланувчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари билан мунтазам муҳокама қилиш;
  • Ўзбекистон ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.

 

Молия вазирлигига бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидаги тадбирларни доимий равишда амалга оширилишини таъминлаш вазифаси топширилди:

  • МҲХС ҳужжатлари матнидан давлат тили ва бошқа тилларда фойдаланишга рухсат олиш мақсадида МҲХС фонди билан шартнома шартларини кўриб чиқиш;
  • мутахассислар муҳокамалари натижасида келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш ва зарурат бўлганда, давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатлари матнини қайта кўриб чиқиш;
  • халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, МҲХС ҳужжатларини қўллаш амалиёти бўйича тизимли равишда семинар-тренинглар ўтказиш.

 

МҲХС ва унга тушунтиришлар матнига МҲХС фонди томонидан қабул қилинган қуйидаги ҳужжатлар киради:

  • молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
  • МҲХСга тушунтиришлар;
  • МҲХС ҳужжатлари матнига киритиладиган ўзгартиришлар;
  • МҲХС ҳужжатлари матнининг ажралмас қисми сифатида МҲХС фонди томонидан белгиланган бошқа ҳужжатлар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.



Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум