Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Музейларда «очиқ эшиклар куни», ҳудудларда қўғирчоқ театрлари ташкил этилади

30.05.2020

Читать на русском языке

Президентнинг 26.05.2020 йилдаги «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ушбу соҳаларга қуйидаги янгиликларни киритиш назарда тутилди:

 

1. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги концерт, маданият саройлари ва бошқа муассасаларда тўлиқ жонли ижро асосида ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади;
  • Маданият вазирлиги томонидан харид қилинган, оммавий ижрога мўлжалланган драматик, мусиқали ва мусиқали-драматик асарларни хусусий театрларда ҳам саҳналаштириш ва ижро этишга рухсат берилади. Бунда муаллифлик ҳақи Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига ҳар йили давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига тўланади;
  • давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси «очиқ эшиклар куни» деб эълон қилинади. Бу кунда фуқаролар музей ашёлари ва коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

 

2. 2021 йил 1 январдан бошлаб:

  • концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш, лицензиатларнинг давлат реестрини юритиш, уларнинг фаолияти ва эришган натижалари ҳақидаги ахборотларни киритиб бориш Концерт-томоша фаолияти иштирокчиларининг ягона онлайн портали орқали амалга оширилади;
  • концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинади;
  • давлат органлари ва ташкилотларининг ташаббуслари билан ўтказиладиган оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирлари ҳар йили тасдиқланадиган календарь режалар асосида ўтказилади. Режаларда назарда тутилмаган тадбирларни ўтказишда ташкилотчилар томонидан буюртмачилар ҳамда уларни молиялаштириш манбалари кўрсатилиши лозим;
  • концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг буюртмаларига асосан кўрсатиладиган барча хизматлар ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома асосида тақдим этилади. Бундай фаолиятни амалга оширувчи давлат муассасалари ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бундан мустасно этилади.

 

3. Шунингдек ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилади:

  • Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатасини ташкил этиш. Дастлабки босқичларда уни қўллаб-қувватлаш учун Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўм ажратилади;
  • Навоий, Наманган, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида қўғирчоқ театрларини ташкил этиш;
  • Навоий, Наманган, Сирдарё, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида қўғирчоқ театрлари биноларини қуриш, уларга ажратилган биноларни реконструкция қилиш ва замонавий ускуналар билан жиҳозлаш;
  • ҳар бир туман ва шаҳарда тарих давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейларини ташкил этиш;
  •  ҳар бир ҳудудда кўчма цирклар (шапито, дорбозлар гуруҳлари) ва ҳайвонот боғлари ташкил этиш. Бунда 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб:

а) кўчма цирклар томонидан ўтказиладиган томоша тадбирларига рухсатнома ва рухсат бериш хусусиятига эга бошқа ҳужжатларни олиш талаб этилмайди. Тадбир ташкилотчилари уни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида ички ишлар органларини камида 10 кун олдин ёзма равишда хабардор қилади;

б) ички ишлар органлари, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги органлари ушбу тадбирларда жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигини тўлов ундирилмаган ҳолда таъминлайди;

в) давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги маданият ва истироҳат боғлари, спорт иншоотлари, шунингдек сайилгоҳлар ва бошқа очиқ ҳудудларда кўчма цирклар томонидан томоша тадбирлари ўтказиш учун ижара ва бошқа турдаги тўловлар ундирилмайди.

 

4. 15 апрель Республика маданият ва санъат ходимлари куни деб эълон қилинди.

 

Эльмира Сиразиева.