Молия вазирининг буйруғига асосан (рўйхат рақами 2826, 20.09.2016 й.) ПФ–4822 бўйича Пенсияларни қайта ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
01.10.2016 й.дан кейин иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициентларни (2011 йил 1 октябрдан амалга киритилган) қўллаган ҳолда янги тайинланадиган пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақини тенглаштириш учун кўрсатилган фармоннинг иловасига мувофиқ энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари қўлланилади.
01.10.2016 й.гача тайинланган пенсиялар уларнинг миқдорини 1,15 баравар ошириш йўли билан қайта ҳисобланади.
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун энг кам иш ҳақининг саккиз бараваридан (149 775 сўм х 8 = 1 198 200 сўм) ортиқ бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи инобатга олинади.
Иш ҳақининг якка тартибдаги коэффициенти қўлланилган янги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг саккиз баравари ва ундан юқори миқдорида бўлган ҳолларда, пенсияларни қайта ҳисоблашни амалга оширишда иш ҳақи миқдори энг кам иш ҳақининг саккиз баравари 1 198 200 сўм (149 775 сўм х 8) билан чегараланиб, иш стажининг давомийлигига боғлиқ равишда пенсияларни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган фоизларга кўпайтирилади.
Ёшга доир ёки I ва II гуруҳ ногиронлик бўйича пенсионерлар пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган тақдирда, қайта ҳисоблашдаги пенсия миқдори мавжуд стажга мутаносиб равишда белгиланади.
Барча ҳолларда пенсияларга устама энг кам ойлик иш ҳақидан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади.
Елена Ермохина,
эксперт-юристимиз