Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ГНК разъяснил как платить НДС при резких скачках оборотов по реализации Для штрафов при выставлении ЭСФ за прошедший период – нет оснований Что изменилось в купле-продаже валюты с начала года Обязательна ли доверенность в электронном виде Как заполнить обновленные приложения №5 и №6 к Расчету НДФЛ и соцналога (пошаговая инструкция)

Наманган вилоятининг 3 та туманида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тасдиқланди

13.01.2021

Читать на русском языке

Президент томонидан 11 январда “Наманган вилоятининг Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.

 

У билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йиллар ҳосилидан қисқартириладиган ғалла майдонларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришнинг прогноз кўрсаткичлари;
  • Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларини 2021-2022 йилларда боғдорчилик ва узумчилик йўналишларига ҳамда сабзавот, картошка, дуккакли ва мойли экинларга ихтисослаштириш кўрсаткичлари;
  • Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмларини ошириш прогноз кўрсаткичлари;
  • Наманган вилояти Косонсой, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманларида 2021-2022 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган қайта ишлаш ташкилотлари, музлаткичли омборхона ва иссиқхона лойиҳаларининг манзилли рўйхати.

 

Наманган вилоятининг мазкур туманларида сертификатланган сабзавот, дуккакли ва мойли экинлар уруғларини ҳамда мевали дарахт ва ток кўчатларини етиштирувчи фермер хўжалиги ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотлари томонидан тўланадиган ер солиғи 3 йил муддатга 50%га камайтирилади. 2021 йил 1 февралдан кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг МБнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми, шунингдек, хорижий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 30%игача, лекин 3 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисми Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

 

Эльмира Сиразиева.