Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Наманган вилоятининг сув таъминоти тизими модернизация қилинади

18.09.2017

 

Президентнинг 13.09.2017 йилдаги ПҚ–3273-сон «Наманган шаҳри ва Наманган вилоятининг Поп тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинган.

 

Ҳужжат қуйидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини кўзда тутади:

  • «Наманган шаҳрининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш». Лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 98 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредити жалб этилади;
  • «Поп туман марказининг водопровод тақсимловчи тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш»;
  • «Поп туман марказининг сув таъминоти тизимини реконструкция қилиш». Лойиҳа доирасида «Халқобод» сув олиш иншоотларида  ер ости сувларининг тасдиқланган захираларидан фойдаланилади;
  • «Наманган шаҳрининг канализация тизимларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш».

 

Лойиҳаларни амалга оширишда бош пудратчиларга асбоб-ускуналар ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни етказиб бериш бўйича шартномаларни истисно тариқасида тендер савдоларини ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан, жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш билан тузишга, шунингдек субпудратчиларни жалб этишга рухсат берилди.

 

Лойиҳаларда ишлатиладиган товарлар (ишлар, хизматлар), жумладан буюртмачи, бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар, шу жумладан ишлаб чиқарувчилар ва жалб этиладиган субпудратчилар томонидан сотиб олинадиган материаллар, хом ашё ва асбоб-ускуналар ҚҚСдан озод этилади.

 

Қарор билан қатор ташкилий масалалар ҳам тартибга солинган.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.  



Олег Заманов,

экспертимиз.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах