Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Наманганда инновацион IT-парк ташкил этилади

01.06.2019

Читать на русском языке

У шаҳарда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2019 йилдаги 442-сон қарори билан назарда тутилган.

 

«IT-park» мажмуаси энг илғор хорижий тажриба асосида ташкил этилади. Унда «IT-school» ахборот технологиялари маркази жойлаштирилади, қуйидагилар унинг асосий фаолият йўналишларидир:  

  • ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулот ва хизматларни, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқариш, уларни ички ва ташқи бозорларда илгари суришга қулай шарт-шароитлар яратиш ва кўмаклашиш;
  • миллий дастурий маҳсулотларнинг ишлаб чиқувчилар ва уларнинг маҳсулотлари тўғрисидаги ахборотнинг ягона электрон банкини шакллантириш;
  • етакчи компанияларнинг мутахассислари иштирокида курслар, тренинглар ва мастер классларни, шунингдек меҳнат бозорида талаб юқори бўлган ва малакали мутахассислар синфини шакллантириш учун илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш ва б.

 

Парк «Карбонам» МЧЖнинг Наманган шаҳар, А.Хўжаев кўчаси, 38-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари негизида бунёд этилади. Ана шу мақсадда объектлар Наманган вилояти ҳокимлигига давлат мулки сифатида оператив бошқарувга бепул берилади. Ўз навбатида, «Карбонам» МЧЖ коммуникация тармоқлари мавжуд бўлган ер участкасини олиб, ишлаб чиқариш ускуналарини демонтаж қилиб кўчириб ўтказади ва инвесторларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этади. Жамият ходимларининг иш жойлари сақланиб қолади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.05.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах