Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Намунали фуқаролар йиғинлари учун мукофотлар, санаторийга йўлланмалар

04.09.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2019 йилдаги 722-сон қарори билан фуқаролар йиғинларини рейтинг баҳолаш, шунингдек маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ фуқаролар йиғинлари фаолияти ярим йиллик ва йил якуни бўйича баҳоланади. Баҳолаш натижасида «намунали», «яхши», «қониқарли» ва «қониқарсиз» деб топилган фуқаролар йиғинлари аниқланади.

 

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар томонидан қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳолаш ўтказилади:

  • тегишли ҳудудда яшовчи фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадлар учун кредитлар олишга кўмаклашиш;
  • аҳолини иш билан таъминлашга ва бандлигини расмийлаштиришга кўмаклашиш;
  • оилавий ажралишлар;
  • эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилалар;
  • нотинч оилалар;
  • содир этилган жиноятлар;
  • вояга етмаганлар, ёшлар томонидан, шунингдек оила турмуши доирасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар;
  • ўз жонига қасд қилиш ва суиқасд қилиш ҳолатлари;
  • томорқа ер участкаларидан унумли фойдаланиш;
  • ҳашар йўли билан ўтқазилган дарахтлар.

 

Кўрсаткичлар 100 баллик рейтинг тизими асосида баҳоланади, баллар эса тасдиқланган методикага мувофиқ ҳисобланади. Балларни ҳисоблаш чоғида фуқаролар йиғинларининг географик жойлашуви (шаҳарда, туман марказида, шу жумладан ундан маълум масофа олисда, чегара ҳудудида) инобатга олинади.

 

85 – 100 балл тўплаган фуқаролар йиғинлари фаолияти намунали деб топилади. Ундаги ҳар бир ходимга (раис ва котибга), шунингдек жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга (раис ўринбосарлари, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар раисларига):

  • ярим йиллик, шунингдек йиллик натижалар бўйича – 1,75 МҲЭКМгача пул маблағлари;
  • республикадаги санаторийлардан бирида соғлиғини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма берилади.

 

Намунали фуқаролар йиғинларини рағбатлантириш мақсадида қўшимча равишда қимматбаҳо совғалар берилиши мумкин.

 

Фаолияти қониқарли ва қониқарсиз деб топилган фуқаролар йиғинлари учун мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳар чораклик ҳаракатлар дастурлари ишлаб чиқилади. «Яхши» баҳо олган фуқаролар йиғинлари улар учун тасдиқланган намунали мақомга эришиш бўйича чора-тадбирлар комплексига амал қиладилар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.08.2019 йилдан кучга кирди

 

Ленара Хикматова.