Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Наркология диспансерлари таъмирланади, реконструкция қилинади ва қўшимча жиҳозланади

09.10.2019

Читать на русском языке

 

Асосий параметрлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 октябрдаги 842-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Ҳужжат билан аҳолига наркологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари,  Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг вазифалари ва ваколатлари белгиланган.

 

2020-2022 йилларда ҳудудлар ва пойтахтда 700 умумий ўрин фонди билан наркология диспансерларининг 8 та янги биноси, алоҳида корпуслари ва стационарларини қуриш, умуман 300 ўринга мўлжалланган 3 та объектни реконструкция қилиш, яна учтасини (312 ўрин) капитал таъмирлаш режалаштирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун жами 146,72 млрд сўм талаб этилади.

 

Бундан ташқари, кўрсатилган даврда наркология муассасаларини жами 1,5 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдоридаги замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлашни амалга оширадилар.

 

Жамоат жойларида маст ҳолатда бўлган одамлар, башарти уларга тиббий ёрдам кўрсатиш зарур бўлса (алкоголдан оғир захарланиш ҳолатлари бундан мустасно), наркология диспансерлари ҳузуридаги махсус пунктларга олиб келинади. Хусусан, пойтахт шаҳар наркология диспансери ҳузуридаги бундай пункт бир ой муддатда очилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.10.2019 йилдан кучга кирди.