Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Наслчилик хўжалиги мақомини қандай олиш мумкин

13.03.2020

Читать на русском языке

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2020 йилдаги 100-сон қарори билан Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Бунда илгари берилган наслчилик хўжалиги мақоми бериш тўғрисидаги гувоҳномалар амал қилиш муддати тугагунига қадар ҳақиқий ҳисобланиши белгиланган.

 

Наслчилик хўжаликлари мақоми Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги (кейинги ўринларда – ваколатли орган) томонидан берилади.

 

Наслчилик хўжаликлари мақоми юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг (кейинги ўринларда - талабгорлар) мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага ва/ёки зотдаги ҳайвон турига ёки фаолият йўналишига берилиши мумкин. Наслчилик хўжаликлари мақоми берилган тоифани Низомда белгиланган умумий асосларда ўзгартириш мумкин.

 

Талабгорларнинг наслчилик хўжалиги мақомига лойиқлигини баҳолаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Чорванасл» марказлари (кейинги ўринларда – ҳудудий «Чорванасл» маркази) директорларининг буйруғи билан наслчилик хўжаликлари мақомини бериш бўйича ҳудудий давлат аттестация комиссияси ташкил этилади. У «Чорванасл» марказлари ҳузурида фаолият юритади.

 

Комиссиянинг мажлислари ҳужжатларнинг келиб тушишига қараб ўтказилади. Навбатдан ташқари мажлислар (наслчилик субъектлари томонидан минимал талабларга нисбатан камчиликлар, бузилиш ҳолатлари белгиланган тартибда аниқланганда) ҳам ўтказилиши мумкин. Комиссия қарорлари унинг аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади, овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

 

Комиссия қарори тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда 2 иш куни давомида  томонидан наслчилик хўжалиги мақомини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ҳудудий «Чорванасл» маркази томонидан ваколатли органга юборилади, ушбу орган 3 иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказади. Ваколатли орган раҳбари томонидан талабгорга наслчилик хўжалиги мақомини бериш тўғрисидаги буйруқ 2 иш куни давомида имзоланади.

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси наслчилик хўжалиги мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда наслчилик хўжалиги мақоми ҳақидаги гувоҳномани имзолашга ҳақли. Гувоҳнома 1 иш кунида расмийлаштирилади. Ушбу гувоҳнома 2 иш кунида тўғридан-тўғри талабгорга ёки унга етказиш учун ҳудудий «Чорванасл» марказига юборилади.

 

Наслчилик хўжалиги мақоми 5 йил муддатга берилади. Наслчилик хўжалиги мақомини бериш ҳамда наслчилик хўжалигини қайта давлат аттестациядан ўтказиш учун талабгордан 2 БҲМ миқдорида йиғим ундирилади. Ундирилган йиғим ҳудудий «Чорванасл» марказлари ҳисобварақларига ўтказилади.

 

Наслчилик хўжалиги мақомини бериш жараёни тасдиқланган схемасига мувофиқ амалга оширилади.

 

Низомда наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги ҳақидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш, шунингдек унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тартиби акс эттирилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.02.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.