Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Навоий вилоятида қуёш электр станцияси қурилади

13.08.2018

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 8.08.2018 йилдаги 633-сон қарори билан Навоий вилоятида қуввати 100 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун хусусий инвестицияларни жалб этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» маъқулланди. 



Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ ва Халқаро молия корпорацияси (бундан кейин – ХМК) 17.05.2018 йилда республикада давлат-хусусий шериклик асосида инвестициялар ҳажми 1 млрд АҚШ долларигача бўлган фотоэлектр энергия ишлаб чиқувчи объектларни лойиҳалаш, молиялаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун хусусий инвесторларни излаш ва танлов асосида жалб этишда ХМК томонидан молиявий маслаҳат хизматлари кўрсатилиши юзасидан Битим туздилар.      



Битим доирасида Навоий вилоятида қуввати 100 МВт гача бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши учун хусусий инвестицияларни жалб этиш бўйича тажриба лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.



«Ўзбекэнерго» АЖ битим ва лойиҳани амалга оширувчи ижрочи орган, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси улар амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи этиб белгиланди.



«Йўл харитаси»га мувофиқ март ойида дастлабки квалификация бўйича ҳужжатларни илова қилган ҳолда расмий матбуот, интернет-ресурсларда халқаро тендер эълон қилиш режалаштирилмоқда. 20.07.2019 йилга келиб тендер ўтказиш ва тендер таклифларини очиш кўзланган. 2019 йил август ойида давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга ошириш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилиш ва инвестор билан битим имзолаш режалаштирилган.   



Кейинги йил сентябрь ойида умумий ҳажми 900 МВт гача бўлган бошқа майдончаларда Битимни амалга ошириш шартлари, ҳажмлари ва муддатлари юзасидан ХМК билан музокаралар ўтказиш кўзланган. 



Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.08.2018 йилдан кучга кирди.


Олег Гаевой.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_