Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари: биржа савдоларида юқори ликвидли маҳсулотлар

26.05.2016

Ягона порталда Вазирлар Маҳкамасининг биржа савдоларида маҳсулотларнинг юқори ликвидли турларини сотиш механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳа Биржа савдоларида маҳсулотларнинг юқори ликвидли турларини сотиш тартиби тўғрисида низом ва  Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш ва тартиботларни соддалаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлашни кўзда тутади.  

 

Кўзда тутилишича, 2016 йил 1 июлдан бошлаб АГТКС ва ғишт ишлаб чиқарувчи корхоналарга табиий газни сотиш “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ томонидан ўтказиладиган электрон биржа савдолари орқали амалга оширилади.

 

Биржа савдоларида маҳсулотларни сотиш Биржа ахборот тизимидан фойдаланилган ҳолда реал вақт режимида амалга оширилади.

 

Биржа аъзоларининг республика ҳудудида жойлашган жойидан қатъи назар Биржа уларнинг барчасини савдоларда бир вақтда иштирок этишини таъминлаши шарт бўлади.

 

Савдоларни ўтказиш, ҳар бир савдо бўйича иштирокчиларни киритиш ва четлатиш, ғолибларни аниқлаш ва битишувларни рўйхатдан ўтказиш биржанинг ахборот тизими томонидан автомат равишда амалга оширилади.

 

Битишувни рўйхатдан ўтказиш кунида Биржа дилер ёки сотувчи ва харидор брокерига битишув билан кўзда тутилган шартларда уни расмийлаштириш учун олди-сотди шартномасини тақдим қилиши керак.

 

Шартнома шартларини бажариш тарафлар учун мажбурий бўлади.

 

Сотилмай қолган маҳсулотлар ҳажми кейинги биржа савдоларига кўчирилиши мумкин. Бунда, сотувчилар маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биржа савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги савдолар натижаларида вужудга келган биржа нархлари бўйича сотишга ҳақли.

 

Биржа хизматлари ҳақи Молия вазирлиги билан унинг хизматлари учун келишилган тарифларга мувофиқ ўрнатилади.

 

Биржа савдоларида шаклланган маҳсулот нархи унинг бошланғич нархидан ошиши натижасида сотувчи томонидан олинган қўшимча даромад унинг ихтиёрида қолади.

 

Ҳисоб-китоблар Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (ҲККП) орқали амалга оширилади. Бунинг учун ҲККП харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ва биржа битишувлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун хизмат қиладиган иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағини очади.

 

Биржа мижозга хизмат кўрсатиш шартлари, шахсий ҳисобварақда қолган маблағлар тўғрисида ахборот бериб туриши шарт.

 

Сотувчилар ва харидорлар иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига биржа томонидан ўрнатилган миқдорда, бироқ биржа нархларидан келиб чиқиб ҳисобланган, мўлжалланаётган битишув суммасининг кўпи билан 10 фоизгача миқдоридаги закалатни қўйишлари керак бўлади.

 

Мазкур пул маблағларидан:

 

- биржа битишувлари шартлари бажарилиши, шу жумладан битишув бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жарима санкциялари билан боғлиқ бўлган ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;

 

- битишув амалга оширилмаган ёки белгиланган тартибда бекор қилинган тақдирда, мижознинг топшириғи бўйича унинг банкдаги ҳисобварағига қайтариш учун;

 

- Биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилади.

 

Биржа битишуви рўйхатга олинганидан кейин беш иш куни мобайнида харидор тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига қўшимча маблағларни ўтказиши шарт бўлади.

 

ҲККП маблағлар келиб тушган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида сотувчига маҳсулотни етказиб бериши учун тўланган битишувлар реестрини тақдим этиши шарт. Тақдим қилинган реестр – маҳсулотни юклаб жўнатиш учун  асос ҳисобланади.

 

Юклаб жўнатиш фактини:

 

- харидор томонидан имзоланган юклаб жўнатиш ҳужжатлари (ҳисобварақ-фактура, товар-транспорт юкхати) нусхаси;

 

- ҳисобварақ-фактура илова қилинган темир йўл юк хати нусхаси тасдиқлайди.

 

Ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра Биржа биржа нархларини ўрнатади ва уларни ҳар ҳафта ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

 

Агар харидор тузилган битишувга мувофиқ маблағларни тўлиқ ҳажмда ўтказилишини таъминламаса, муддат ўтгач битишув бекор қилинади, пул маблағлари эса биржа воситачилик ҳақини чегирган тарзда сотувчининг ҳисобварағига қайтарилади.

 

Сотувчи томонидан белгиланган муддатларда мажбуриятлар бажарилмаса, пул маблағлари Биржанинг воситачилик ҳақини чегириб қолган ҳолда закалат миқдорида харидорга қайтарилади, битишув эса бекор қилинади.

 

Бекор қилинган битишув бўйича маҳсулот ҳажми сотувчи томонидан қайта биржа савдоларига қўйилади.

 

Транспорт воситаларининг хусусиятлари, маҳсулотнинг истеъмол ва техник хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда йўл қўйиладиган энг кўп меъёрлардан ортиқ бўлмаган миқдорларда маҳсулот тўлиқ етказиб берилмаслиги мумкин. Улар биржа листинг комиссияси томонидан сотувчилар ёки хўжалик бошқаруви органлари таклифлари асосида тасдиқланади ва намунавий биржа контракти спецификациясида акс эттирилади.

 

Тарафлар ўз мажбуриятларини бажармаганликлари сабабли низо вужудга келган тақдирда биржа битишувларини бекор қилиш, пул маблағларини воз кечиш ҳақи сифатида ўтказиш тўғрисидаги қарор Биржанинг Арбитраж комиссияси, биржанинг ҳакамлик суди ёки суд томонидан қабул қилинади.

 

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  
эксперт-юристимиз.