Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

НҲҲ лойиҳалари: божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисга талаблар

31.05.2016

Ягона порталда Давлат божхона қўмитасининг Божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис тўғрисида низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. 

 

Лойиҳа божхона расмийлаштируви бўйича мутахассисни ўқитиш, малакасини ошириш тартибини, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, малака аттестатини бериш, қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш, бекор қилиш тартибини белгилайди.

 

Лойиҳага мувофиқ   божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис ДБҚ томонидан берилган малака аттестати бўлган, божхона брокери ёки бошқа  юридик шахс билан меҳнат шартномаси тузган ва унинг номидан божхона расмийлаштируви бўйича ҳаракатларни амалга оширадиган Ўзбекистоннинг жисмоний шахсидир.

 

Аттестат олиш учун талабгор ўрта махсус ёки олий маълумотга, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланадиган ташкилотларда камида 6 ой иш стажига эга бўлиши, ўқитилиши ва малака имтиҳонини топшириши керак бўлади.

 

Мутахассис қуйидаги соҳаларда билимга эга бўлиши керак:

 

- божхона ҳуқуқи ва божхона иши;

 

- ТИФ ва уни давлат томонидан тартибга солиниши;

 

- мутахассис фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ААТдан фойдаланиш қоидалари.

 

Мутахассисни ўқитиш ёки малакасини ошириш учун божхона брокери ёки бошқа юридик шахс  Олий ҳарбий божхона институтига (ОҲБИ) ўқишга юборилаётган талабгорларни кўрсатган ҳолда ариза бериши керак.

 

Аризаларни кўриб чиқиш якунлари бўйича 25-30 нафар талабгордан иборат гуруҳлар шакллантирилади.

 

Ўқиш муддати – 1 ой, малака ошириш – камида 5 кун.

 

Малака ошириш курслари якунларига кўра мутахассисга сертификат берилади.

 

Малака имтиҳони компьютерда тестлаш йўли билан ўтказилади, тест саволлари ДБҚнинг расмий сайтида жойлаштирилиши керак.

 

Қониқарсиз баҳо олган талабгор олти ой мобайнида имтиҳонни қайта топшириши мумкин. Имтиҳон топширилмаган тақдирда малака аттестати бериш учун божхона йиғими қайтарилади.

 

Имтиҳон топширилгандан кейин 10 кун ичида беш йил муддатга аттестат берилади.

 

Аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш (қайта рўйхатдан ўтказиш) учун мутахассис унинг муддати тугашидан 30 кун олдин ОҲБИга қуйидагиларни тақдим қилиши керак:

 

аттестатнинг асли;

 

ташкилотнинг СТИР, аттестатнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун божхона йиғими тўланганлиги ҳақида тўлов топшириқномасининг рақами ва санаси кўрсатилган ариза;

 

малака ошириш тўғрисида сертификат нусхаси.

 

Мутахассис томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда аттестатнинг амал қилиш муддати 3 кун мобайнида узайтирилади.

 

Аттестат йўқотилганда ариза ва йўқотилганлик фактини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида дубликат берилади.

 

Мутахассис ўз фаолиятини амалга оширишда қуйидагиларга ҳақли:

 

- товарларнинг олинган намуналарини ёки нусхаларини тадқиқ (экспертиза) қилиш ёки бундай тадқиқотни уни тақдим қилаётган шахс ҳисобидан ўтказилишини таъминлаш;

 

- божхона мақсадлари учун зарур бўлган, ахборотни автомат тарзда қайта ишлаш, маълумотларни электрон узатиш учун фойдаланиладиган божхона органлари ахборот тармоқларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлиш.

 

Мутахассиснинг мажбуриятларига қуйидагилар киради:

 

- божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва уларнинг электрон нусхаларини  тузиш, товарлар ва транспорт воситалари, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида баёнот бериш;

 

- божхона расмийлаштирувини амалга оширишда мансабдор шахсларга кўмак бериш.

 

Агар мутахассис:

 

- йил мобайнида божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаган нотўғри маълумотларни кўрсатишда намоён бўладиган ҳуқуқбузарликларни 3 марта содир этган бўлса (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-22-моддаси);

 

- божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтиришга ва қайтариб олишга, тўловлар ёки бошқа ҳақни олиш ёки божхона юк декларациясини тўлдиришда тегишли асосларсиз уларни қайтармасликка қаратилган ҳаракатларни (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 227-25-моддаси) содир этган бўлса, аттестатнинг амал қилиши божхона органи томонидан икки ойгача муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.

 

Аттестатнинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин:

 

- мутахассис сифатида иш учун меҳнат шартномасининг бекор қилиниши;

 

- мутахассис билан меҳнат шартномаси тузилган божхона брокери томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш шартларига риоя қилинмаслиги;

 

- мутахассис билан меҳнат шартномаси тузилган юридик шахснинг тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши.

 

Аттестатнинг амал қилиши суд қарори асосида ҳам тўхтатилиши мумкин.

 

Агар аттестат ариза берувчига уни бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши учун муҳим аҳамиятга эга тўлиқ бўлмаган ёки нотўғри маълумотлар асосида берилган бўлса, у суд ёки ДБҚ қарорига асосан бекор қилиниши мумкин.

 

Малака аттестатининг амал қилиши ДБҚ ёки унинг ҳудудий божхона бошқармаси фармойиши билан тўхтатиб турилади (тикланади).

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  

эксперт-юристимиз.