Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари: хусусий тиббий хизматлар сегменти кенгаймоқда

26.10.2016

Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизими порталида соғлиқни сақлаш хусусий секторини янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳа муҳокама учун очилди.

Кўрсатилган соҳа бўйича қуйидагилар таклиф этилмоқда:

 

  • лицензиялар асосида тиббиёт ташкилотлари томонидан таклиф этилаётган ихтисосликлар турларини кенгайтириш ва хизматлар ҳажмини ошириш;
  • солиқлар ва мажбурий ажратмаларни тўлашдан бўшаган маблағлардан тиббий асбоб-ускуналарга бутловчилар, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари, тиббиёт мақсадидаги буюмлар, шунингдек тиббиёт ташкилотлари бино ва иншоотларини таъмирлаш ва капитал таъмирлаш учун фойдаланишга рухсат бериш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва унинг ҳудудий комиссиялари билан қўшимча келишувсиз хусусий тиббиёт муассасаларини текширишни давом эттириш.

 

Лойиҳа болаликдан ногиронлар, ғирт етимлар, I ва II гуруҳ ногиронлари сингари фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун хизмат кўрсатадиган хусусий тиббиёт ташкилотлари хизматлари учун 15%лик чегирмани назарда тутади.

 

19.09.2007 йилдаги ПФ–3923-сон Президент Қарори билан киритилган солиқ имтиёзларини пуллик стоматологик ҳамда косметологик хизматлар кўрсатаётган тиббиёт ташкилотлари учун ҳам жорий этиш ва уларнинг амал қилиш муддатини 1.01.2023 йилгача узайтириш таклифи киритилган.

 

Бундан ташқари, келгуси йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагилар таклиф этилади:

 

  • аҳолига тиббий хизматлар кўрсатадиган хусусий микрофирмалар учун (25 киши) ва кичик корхоналар учун (50 киши) ходимларнинг ўртача йиллик сони чегарасини белгилаш;
  • хусусий тиббиёт ташкилотларида фоалият юритаётган хорижий мутахассис норезидентларни ЖШДСдан озод этиш;
  • хусусий тиббиёт муассасаларига чет эл фуқаролари учун ЭКВда тиббий хизмат кўрсатишга рухсат бериш.

 

Лойиҳа муҳокама босқичида бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз