Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

НҲҲ лойиҳалари: жисмоний шахслардан пул ўтказмалари – фақат нақд пулда

14.06.2016

Давлат порталида Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг буйруғи лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Лойиҳа бўйича халқаро почта жўнатмаларини, «EMS» тезкор почтани жўнатиш ва етказиб бериш, пул ўтказмалари билан алмашиш Умумжаҳон почта иттифоқи (УПИ) актларига мувофиқ амалга оширилади.

 

Лойиҳа билан қуйидаги пул ўтказмалари тушунчаларига аниқлаштириш киритилмоқда:

 

оддий – почта алоқаси тармоғи бўйича жўнатиладиган;

 

тезкор – телекоммуникация тармоқлари (электрон пул ўтказмалари) бўйича жўнатиладиган;

 

гибрид – почта алоқаси ва телекоммуникация тармоқларидан фойдаланган ҳолда.

 

Лойиҳа билан ҳарбий қисмлар томонидан жўнатилаётган, уларда ҳарбий қисмнинг махсус учбурчакли штампи бўлган оғирлиги 20 г гача бўлган муддатли ҳарбий хизмат хизматчилари ва ҳарбий йиғимларни ўташ даврида резервчиларнинг оддий хатлари учун ҳақ ундирилмаслиги кўзда тутилмоқда (ҳозир бу қоида фақат муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий қисмларнинг шахсий таркибига татбиқ этилади).

 

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий қисмлар шахсий таркиби номига жўнатиладиган, оғирлиги 20 г гача бўлган оддий хатлар ва почта варақчалари учун ҳақ ундирилади.

 

Лойиҳа нақдинасиз ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан пластик картадан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан пул ўтказмаларини қабул қилишни истисно қилади. У фақат нақд пулда амалга оширилади.

 

Юридик шахс номига устама тўловли пул ўтказмаларини қабул қилиш нақд пул, нақдинасиз ҳисоб-китоблар йўли билан, шу жумладан пластик карталар орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Ўтказмалар учун хизматларга ҳақ тўлаш Ўзбекистон ҳудудида муомалада бўлган пул белгилари билан нақд пул ва нақдинасиз ҳисоб-китоблар йўли билан амалга оширилиши мумкин.

 

Оғирлиги 500 г дан ортиқ халқаро майда пакетларни ҳам почта алоқаси объектларида бериш кўзда тутилмоқда.

 

Лойиҳа билан кўзда тутилишича, жисмоний шахс номига нотижорат мақсадидаги товарлар бўлган, шунингдек юридик шахс номига 10 ЭКИҲгача миқдордаги товарлар бўлган халқаро курьерлик жўнатмалари учун жўнатувчи тижорат ҳужжатлари тўлдириши керак. Қолган ҳолларда божхона юк декларацияси (БЮД) тўлдирилиши лозим.

 

Шунга ўхшаш халқаро почта жўнатмаларига жўнатувчи божхона декларацияси тўлдиради, уларнинг сони ҳар бир мамлакатда алоҳида белгиланади. Қолган ҳолларда товарларни декларациялаш БЮД топшириш йўли билан амалга оширилади.

 

Халқаро курьерлик жўнатмаларида жўнатилаётган товарларнинг божхона назорати ва божхона расмийлаштируви почта алоқаси соҳасидаги махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган жойларда амалга оширилиши керак. 

 

Халқаро курьерлик жўнатмаларида жўнатилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви олувчилар ва жўнатувчилар унинг фаолият ҳудудида жойлашган божхона органи томонидан амалга оширилиши мумкин.

 

Божхона тўловлари ҳисобланган, товарлар бўлган халқаро курьерлик жўнатмалари фақат улар учун тўлов амалга оширилгандан кейин адресатга берилади.

 

Ички ва халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланган предметлар рўйхатига жиҳозда сақланадиган ёки ундан алоҳида жўнатиладиган литий элементлари ёки батареялари киритилади.

 

Қуйидаги предметлар ва моддалар жўнатишга қабул қилинмайди:

 

- Ўзбекистонга олиб кирилиши ва олиб чиқилиши, шунингдек белгиланган мамлакатга олиб кирилиши тақиқланган;

 

- УПИ актларига мувофиқ жўнатилиши тақиқланган;

 

- уларга нисбатан ташқи савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган чеклашлар қўлланса.

 

Чет мамлакатлардан Ўзбекистон ҳудудига келиб тушаётган халқаро почта жўнатмаларида уруғликлар, экиш материали, мева ва сабзавотларни  жўнатиш тақиқланади.

 

Башарти улар Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун намуна сифатида ёки дори воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун юборилса, халқаро почта, курьерлик жўнатмаларида жўнатиш учун рухсат этилган предметлар рўйхати муайян шароитларда наркотик воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорлар билан тўлдирилиши мумкин.

 

Кўрсатилган моддаларни гуманитар ёрдам кўринишида юборишга башарти улар Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг юкнинг гуманитар ёрдамга тегишлилиги тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлган ҳолда Ўзбекистоннинг аниқ юридик шахси томонидан юборилган тақдирда рухсат берилади.

 

Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

 

Елена ЕРМОХИНА,  

эксперт-юристимиз.