Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить освобождение в Расчете земельного налога для сельхозтоваропроизводителей – читать на buxgalter.uzКак отразить освобождение в Расчете по налогу с оборота – читать на buxgalter.uzПочему нужно пересмотреть сроки признания реализации – читать на buxgalter.uzМожно ли нанять бухгалтера по срочному договору? – читать на buxgalter.uzКак отразить займы по МСФО – читать на buxgalter.uz

ННТ томонидан ноқонуний фаолият ва қонунбузарликлар ҳақида адлия органларига хабар берилади

26.10.2018

Читать на русском языке

Қонун ҳужжатларини бузаётган ННТни аниқлаш учун адлия органларининг бошқа давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби белгиланди (ВМнинг 23.10.2018 йилдаги 854-сон қарори).

 

Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлат бошқаруви органлари, ҳокимликлар, ИИВ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек божхона ва солиқ органларидан ННТ тўғрисидаги қандай ахборотни олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди. Хабардор қилиш ҳам мажбурий тартибда, ҳам тақдим этиладиган маълумотлар хусусиятига боғлиқ холда адлия органлари сўрови бўйича амалга оширилади.

 

Мазкур ҳолатда ННТ деганда диний ташкилотлар, халқаро ННТ, халқаро ва хорижий ННТнинг мамлакатимиз ҳудудидаги ваколатхоналари ва филиаллари ҳам тушунилади.

 

Адлия органлари:

  • ННТ фаолияти тўғрисидаги маълумотларни;
  • ННТ томонидан ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирларга оид фикр-мулоҳазаларни;
  • ННТ томонидан ташкил этилган ва ўтказилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар ва шу кабилар) якунлари бўйича таҳлилни;
  • ҳужжатлар ва (ёки) маълумотларни, шу жумладан, ННТга тақдим этилган маблағлар, грантлар, бошқа молиявий ва моддий ресурсларнинг ишлатилиши бўйича ННТнинг молиявий-хўжалик фаолиятига оид маълумотларни;
  • чет эл фуқаролари бўлган ННТнинг ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитация қилиш бўйича материалларни ўрганиш якунлари юзасидан фикр-мулоҳазаларни;
  • республика ҳудудидаги халқаро ННТга халқаро ва хорижий ННТнинг ваколатхоналари ва филиалларига уларнинг таклифларига кўра ташриф буюраётган чет эл фуқароларига оид маълумотларни сўраб олишга ҳақлидир.

 

 Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, божхона ва солиқ органларига:

  • ННТнинг ноқонуний фаолиятни амалга оширганлик ҳолати аниқланганлиги ҳамда рўйхатдан ўтмаганлик тўғрисида - у аниқланган кундан бошлаб 5 кундан кечиктирмасдан;
  • ННТ томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлиги, шунингдек, уларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга зид хатти-ҳаракатларнинг содир этилганлиги тўғрисида;
  • ННТ томонидан пул маблағларини мақсадли сарфлаш ва улар томонидан бошқа мол-мулкдан фойдаланиш талабларини бузиш, ноқонуний молиялаштириш манбалари тўғрисида;
  • ННТ томонидан адлия органларини хабардор қилмасдан ўтказилган тадбирлар тўғрисида;
  • йўл қўйилган ҳуқуқбузарликлар учун, шунингдек улар томонидан божхона ёхуд солиққа оид қонун ҳужжатлари бузилганлиги муносабати билан жавобгарликка тортилган ННТнинг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳақида;
  • диний хизматчилар ва диний ташкилотларнинг аъзолари томонидан махсус болалар ва ўсмирлар йиғилишларини, диний маросимларга алоқаси бўлмаган меҳнат, адабиёт тўгараклари ва бошқа тўгараклар ва гуруҳларни ташкил этганлиги ва ўтказилганлиги ҳолатлари тўғрисида;
  • жавобгарликка тортилган ННТнинг мансабдор шахслари ва ходимлари тўғрисида;
  • ННТ томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товланганлигининг аниқланган ҳолатлари тўғрисида;
  • сўровга мувофиқ ННТнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида адлия органларини хабардор қилиш мажбурияти юклатилди.

 

Юқорида кўрсатилган ҳолатлар бўйича хабарномалар ва хабарлар ушбу ҳолат аниқланганидан бошлаб 10 кундан кечиктирмасдан масъул органларга юборилади.

 

Ташқи ишлар вазирлиги, жумладан адлия органлари сўрови бўйича халқаро ва хорижий ноҳукумат НТнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари ва филиалларининг таклифига кўра чет эл фуқароларига берилган визалар тўғрисида маълумотлар беради.

 

Маълумотлар адлия органларига ҳам ёзма, ҳам электрон ахборот алмашинуви йўли билан юборилади.

 

Адлия органлари тушган маълумотларни таҳлил қилади ҳамда ННТ томонидан қонунбузарликнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган чораларни кўради.

 

Рўйхатдан ўтказилган ННТ тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

 

Шунингдек эслатиб ўтамизки, Адлия органлари таъсир чораларини кўриш ҳуқуқи билан ННТ фаолиятини мониторинг қилиш ва ўрганишни амалга оширади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_