Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

ННТ ўз лойиҳалари учун ташқи манбалардан маблағларни қандай олади

09.10.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2023 йилдаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 527-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳар бир республика ижро этувчи ҳокимият органи:

  • 2023 йил 15 октябрга қадар ҳамда 2024 йилдан бошлаб ҳар йили 1 январга қадар ННТлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгиланган раҳбар ўринбосари тўғрисидаги маълумотларни (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) Адлия вазирлигига такдим этиб бориши;
  • йил давомида эришилиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар)нинг ишлаб чиқилишида ННТлари билан ҳамкорлик қилиш самарадорлиги кўрсаткичларини назарда тутиши шарт.

 

Адлия вазирлигига 2024 йил 1 январга қадар порталда ННТлари ва кенг жамоатчилик учун очиқ бўлган қуйидаги маълумотларни жойлаштириш имкониятини яратиш топширилди:

  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ННТлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул этиб белгиланган раҳбар ўринбосарлари ҳақида маълумотлар;
  • ННТнинг ташқи манбалардан молиялаштирилган лойиҳаларини амалга ошириш натижаси тўғрисида маълумотлар;
  • ННТлари учун эълон қилинган халқаро грант танловлари ҳақида маълумотлар;
  • Ўзбекистон аъзо бўлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг ихтисослаштирилган муассасалари рўйхати.

 

Ҳужжат билан Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олинишини келишиш ҳамда ташқи манбалардан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом қуйидагиларни назарда тутилади:

  • ташқи манбалардан пул маблағлари ва мол-мулк олиш тартиб-таомили;
  • рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан аризани кўриб чиқиш тартиби;
  • ташқи манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.