Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Отражать ли в отчетности по НДФЛ и соцналогу договоры безвозмездного пользования недвижимостью с физлицами Как проводить импортные операции Как зарегистрировать договор строительного подряда в налоговых органах Как зарегистрировать договор строительного подряда в налоговых органах

Нодавлат суд-экспертиза соҳаси тартибга солинди

25.02.2026

Читать на русском языке

Президентнинг 08.09.2025 йилдаги ПФ-157-сон Фармони ва 08.09.2025 йилдаги ПҚ-270-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2026 йилдаги “Нодавлат суд-экспертиза соҳасини тартибга солувчи айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 73-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди: 

  • Нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Нодавлат суд-экспертиза ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Нодавлат суд эксперти бўлиш истагини билдирган шахсларни қайта тайёрлаш, нодавлат суд экспертларининг малакаси ва ҳуқуқий билимини ошириш ҳамда уларни қўшимча экспертиза турлари бўйича қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Нодавлат суд экспертларини Суд эксперти сифатида касбий лаёқатни тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Эксперт-малака комиссияси тўғрисидаги низом. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг юқорида кўрсатилган ҳужжатларига кўра:

нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари нотижорат ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши;

нодавлат суд экспертларига якка тартибда суд-экспертлик бюроси шаклида фаолият юритиш ҳуқуқи берилиши;

нодавлат суд экспертларининг касбий ва амалий тайёргарлик даражасини аниқлаш ҳамда уларнинг ноқонуний ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларнинг кўриб чиқилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузурида Эксперт-малака комиссияси ташкил этилиши;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларида фаолият юритаётган суд экспертларининг касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификатни олган шахсларнинг Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ягона реестрга киритилиши белгиланган эди. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.02.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов