Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Ногиронлар, кексалар ва болаларнинг музейга ташрифи осонлашади

02.12.2019

Читать на русском языке

2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги дастурида тактиль йўлаклар, овозли хабар бериш светофорлари, метро бекатларида махсус кўтарилиш воситаларини ўрнатиш назарда тутилган (23.11.2019 йилдаги 945-сон ВМҚга қаранг). 

 

Дастур имконияти чекланган шахслар, мактаб ёшидаги болалар, кекса ташриф буюрувчилар ва уларга ҳамроҳлик қиладиган шахсларнинг музейларга ташриф буюришлари учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Унда инклюзив талабларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш назарда тутилган:

 

биринчидан, музейлар ва уларга туташ ҳудудлар инфратузилмасини такомиллаштириш. Ушбу мақсадларда қуйидагилар режалаштирилмоқда:

  • маъмурий биноларга қўйиладиган талабларни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш (2020 йилнинг II чорагига келиб идоравий НҲҲ ишлаб чиқилади);
  • тактиль йўлаклар, музейларда она ва бола хоналарини ташкил этиш, бекатлар ва жамоат транспортида аудиовизуал хабар бериш тизимларини жорий этиш, овозли хабар бериш светофорлари, метро бекатларида имконияти чекланган шахслар учун кўтарилиш воситаларини ўрнатиш;
  • тегишли участкаларда махсус сирғалмайдиган қопламали, жароҳат етказмайдиган ушлагич ва пандуслар ўрнатиш. Ташкилий тадбирлар кейинги йилнинг III чорагидан бошланади ҳам мунтазам равишда давом эттирилади;

 

иккинчидан, инклюзив хизмат кўрсатиш амалиёти жорий қилинади. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • кўзи ожизлар ва яхши кўрмайдиган ташриф буюрувчилар учун маданий тадбирларни тифлошарҳлаш амалиётини жорий қилиш (кўзи ожизлар ва яхши кўрмайдиган ташриф буюрувчилар учун содир бўлаётганларни тасвирлаб бериш, таҳр. изоҳи). Бажариш муддати  2021 йил IV чорак;
  • ҳид, товуш, мусиқа орқали онгли ва вербал тавсифлаш мумкин бўлган экспонатлар кўргазмаларини ташкил этиш (2020 йил III чорак) ва бошқалар;

 

учинчидан, музей кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. Ходимлар учун имконияти чекланган ташриф буюрувчилар билан ўзига хос муомала қилиш ва зарур ҳолларда уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмасига эга бўлган кадрларни тайёрлаш учун махсус курслар ташкил этилади. Тадбирлар 2020–2022 йилларга мўлжалланган;

 

тўртинчидан, 2021 йилда музейларнинг моддий-техника базаси янгиланади, хусусан қуйидагилар ўрнатилади:

  • санитария-маиший биноларда махсус кабиналар, тактиль белгилар, хавф-хатардан огоҳлантирувчи сигнализация тизимлари;
  • синхрон таржима учун асбоб-ускуналар;
  • кўзи ожиз ташриф буюрувчилар учун радиомаёқлар;
  • музейларда тадбирлар ўтказиш чоғида имконияти чекланган шахслар учун махсус ўриндиқлар ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.11.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.