Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Общепит получает письма с требованием вернуть часть кешбэка по НДС: как ответить налоговикам Налоговая требует вернуть часть НДС-кешбэка: почему это требование спорное Как определять расходы на амортизацию в целях налогообложения

Ногиронлиги бор болалар юридик техникумларда бепул ўқишади

10.10.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2024 йилдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 640-сон қарори қабул қилинди.

 

Киритилаётган қўшимчалар билан ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланмоқда. Масалан, эндиликда ногиронлиги бўлган болалар учун умумтаълим фанлари бўйича сертификат бериш каби давлат хизматини олишда хизмат кўрсатиш тўловининг 50% миқдорида чегирма белгиланмоқда.

 

Бундан ташқари, улар ва оилавий меҳрибонлик уйлари битирувчилари юридик техникумларга давлат гранти асосида алоҳида қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.

 

Ҳужжат билан қонун ҳужжатларига бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.10.2024 йилдан кучга кирди.

Собир Нурбердиев