Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ВПФ: какие нарушения выявлены при назначении и выплате пенсий и пособий – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные – читайте на buxgalter.uz

Ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа қандай тўланади

27.03.2019

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган. Нафақа жорий йил 1 мартдан бошлаб тўланади.

 

Қабул қилинган ҳужжат билан ижтимоий нафақа миқдори ва уни тўлаш тартиби белгиланди. Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга, меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди.

 

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга нафақа улар 55 ёшга етганларида тайинланади. Нафақа олиш учун яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига ариза бериш зарур. Аризага қуйидагилар илова қилинади: 

  • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
  • фарзанди болаликдан ногирон деб эътироф этилганлиги тўғрисида тиббий-маслаҳат комиссияси (ТМК) томонидан берилган тиббий хулоса ёки тиббий меҳнат эксперт комиссиясининг (ТМЭК) ногиронлик тўғрисидаги маълумотномасининг тегишли қисми.

 

Нафақа миқдори пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қариялар ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларнинг нафақаси миқдорида белгиланади. Материал эълон қилинган пайтда – 243 300 сўм (13.10.2018 йилдаги ПФ–5553-сон Фармонга қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.