Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нужно ли в договоре аренды указывать минимальные ставки арендной платы Как создать «гибридный счет-фактуру» в сервисе DIDOX.UZ Внимание: изменения в условиях просмотра публикаций Как учитывать списание ГСМ

Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ давлат хизмати қандай кўрсатилади

29.04.2025

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 24.04.2025 йилдаги 256-сон қарори билан Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг Маъмурий регламенти тасдиқланди.

 

Регламент Номоддий маданий мерос миллий рўйхати ва Давлат хизматлари марказлари орқали давлат хизматларини кўрсатиш тартибини назарда тутади:

  • номоддий маданий мерос намуналарини Номоддий маданий мерос намуналарининг миллий ва маҳаллий рўйхатларига киритиш ҳамда улардан чиқариш бўйича;
  • номоддий маданий мерос намунасининг ушбу рўйхатларга киритилганлиги тўғрисида маълумот бериш бўйича.

 

Номоддий маданий мерос намуналарини Миллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш масаласи Илмий-методик кенгаш томонидан ҳал этилади. Маҳаллий рўйхатга киритиш ёки ундан чиқариш тўғрисидаги қарор эса экспертлар гуруҳи томонидан қабул қилинади.

 

ЯИДХП орқали юборилган ариза автоматик равишда Маданият вазирлигининг тегишли ҳудудий органига юборилади, у бир иш куни ичида сўровномани экспертлар гуруҳига юборади.

 

Экспертлар гуруҳи ўн иш куни ичида хулоса тайёрлаши керак.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.04.2025 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова