Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Норезидентлар ҳисобварақларига кўпроқ “нақд” ўтказилиши мумкин

11.06.2018

Читать на русском языке

 

Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди (рўйхат рақами 511-10, 4.06.2018 й.).

 

 


 

Таҳририятдан: мазкур ҳужжат ва 75 000 та бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунтиришлари билан «ЎзР қонун ҳужжатлари» АҚТга жамланган. Намойиш версиясини бу ерда кўчириб олишингиз мумкин (32,1 МБ). 


 

Хусусан, жисмоний шахслар-норезидентлар ҳисобварақларига ўтказилиши мумкин бўлган нақд чет эл валютаси рўйхати кенгайтирилди. Энди бу:

  • тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар асосида халқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали келиб тушган ва берилган;
  • банкомат (терминал) чеки асосида ҳисобварақ эгасининг банк картасидан ечилган;
  • тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар кўрсатилганда Ўзбекистон ҳудудида қонуний асосларда топилган;
  • тасдиқловчи ҳужжатлар асосида банк ҳисобварағидан ечилган нақд чет эл валютасига ҳам тааллуқли.

 

Эслатиб ўтамиз, юқорида келтирилганлардан ташқари жисмоний шахслар-норезидентлар илгаригидек:

  • ҳисобварақ эгаси хориждан олиб келган ва Ўзбекистонга олиб келиш чоғида божхона томонидан рўйхатга олинган ёки ҳисобварақ эгаси учун ваколатли банк номига қимматли жўнатма сифатида юборган нақд чет эл валютаси;
  • Ўзбекистонга олиб келиш чоғида божхонада рўйхатга олинмаган, шу жумладан, божхона декларациясини тўлдириш талаб қилинмаган ҳолларда келтирилган нақд чет эл валютаси. Эслатиб ўтамиз, йил бошидан бошлаб эквиваленти 2000 АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган сумма олиб киришда декларацияланмайди;
  • хориждан хорижий ҳисобварақ эгаси номига почта жўнатмаларида юборилган нақд чет эл валютасини ўз ҳисобварақларига ўтказишга ҳақли.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 7.06.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_