Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак организовать банкет для сотрудниц к 8 Марта Когда могут привлечь к административной ответственности за несвоевременную сдачу налоговой отчетности Для юрлиц введены новые штрафы за незаконную вырубку и повреждения деревьев Как проводить инвентаризацию кассы Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд Как учесть основные средства в качестве вклада в уставный фонд
.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳалари коррупциоген омилларга текширилади

11.08.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 09.08.2023 йилдаги “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги ЎРҚ-860-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

Қуйидагилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказувчи субъектлар ҳисобланади:

  • Коррупцияга қарши курашиш агентлиги;
  • адлия органлари;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи давлат органлари;
  • тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш вазифаси юклатилган давлат органлари ва ташкилотлари.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоатчилик эътиборини тортган ва ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда турли муҳокама ва мунозараларга сабаб бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга ҳақли.

 

Коррупцияга қарши экспертизада жамоатчилик иштироки тартиби алоҳида белгиланган. Жумладан, ННТ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ОАВ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши жамоатчилик экспертизасини ўтказиб, коррупциоген омилларни бартараф этиш ҳақида таклифлар киритиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.08.2023 йилдан кучга кирди.



Собир Нурбердиев.