Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОблагается ли налогами импорт услуг по доставке грузов Чего не хватает в предлагаемых к утверждению формах финансовой отчетности по НСБУ и по МСФО Что меняется в порядке составления финансовой отчетности Как зачесть налог на прибыль, уплаченный за рубежом, и отразить в налоговой отчетности Облагаются ли налогом на прибыль доначисленные суммы НДС

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда коррупциоген омиллар қандай аниқланади

06.11.2023

Читать на русском языке

Адлия вазирининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиётини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи қабул қилинди (рўйхат рақами 3470, 31.10.2023 йилдан).


Услубиёт қуйидагиларни акс эттирувчи жадвал шаклида келтирилган:

  • коррупциоген омиллар;
  • коррупциоген омилларнинг тушунчаси;
  • мисоллар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар.

 

Мисол сифатида қуйидаги норма келтирилган:

«Ваколатли орган текшириш давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этилиши устидан назорат тартибида текшириш ўтказиши мумкин. Назорат тартибида текшириш ваколатли орган фармойиши асосида ўтказилади».

 

Ушбу ҳолатда текшириш ўтказиш тартиби, муддати ва шакли мавжуд эмас.

 

Умумий ҳисобда 29 та коррупциоген омил, шу жумладан қуйидаги янги омиллар бўйича мисоллар келтирилган:

  • давлат органлари томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларсарфланишининг шаффоф тартиб-таомили мавжуд эмаслиги;
  • солиқ ва йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш жараёнларининг мураккаб ва ноаниқлиги;
  • танлов(аукцион) таомилларидан бўйича товлашга имкон берувчи нормаларнинг мавжудлиги;
  • давлат органлари ва давлат улуши бор ташкилотларда давлат харидларини амалга оширишниг шаффоф механизмлари мавжуд эмаслиги;
  • текшириш ва тафтишларни ўтказиш тартибининг мавжуд эмаслиги;
  • молиявий санкцияларни қўллашнинг шаффоф тартиби йўқлиги.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 01.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.