Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак считать налог на прибыль, если ПУ не получает дохода в Узбекистане Как оформить ЭТТН, если в пути груз перекладывается в другой транспорт Как реагировать на отказ в приеме декларации о совокупном годовом доходе С 1 мая 2024 года увеличивается величина минимальных потребительских расходов Как представить отчетность по налогу с оборота

Норуда материалларни қазиб олиш устидан назорат кучайтирилди

23.01.2024

Читать на русском языке

Президентнинг 17.01.2024 йилдаги  ПФ-14-сонли «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

 

2024 йил 1 майдан бошлаб: 

  • Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади;
  • дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олиш ҳуқуқини фақат «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилиш;
  • дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олишни тақиқлаш ва тоғли ёки тоғолди ҳудудларда (қуруқликда) жойлашган муқобил кон участкаларида қазиш ишларини ташкил этиш тақиқланади.

 

Мораторий даврида дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.  

 

Экология вазирлигига қўшимча вазифалар юклатилди:

  • дарё ўзанларидан қум-шағал материалларини қазиб олиш тартибини бузган шахсларга нисбатан мониторинг юритиш, доимий рейдлар ўтказиш ва чоралар кўриш;
  • дарё бўйлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини қазиб олиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган  барча субъектлар томонидан тегишли мажбуриятларнинг бажарилишини қатъий назоратга олиш.

 

2024 йил  1 апрелга қадар тоғли ва тоғолди ҳудудларида муқобил норуда фойдали қазилма конлари ва кичик саноат зоналарини ташкил қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.01.2024 йилдан кучга кирди.