Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить освобождение в Расчете земельного налога для сельхозтоваропроизводителей – читать на buxgalter.uzКак отразить освобождение в Расчете по налогу с оборота – читать на buxgalter.uzПочему нужно пересмотреть сроки признания реализации – читать на buxgalter.uzМожно ли нанять бухгалтера по срочному договору? – читать на buxgalter.uzКак отразить займы по МСФО – читать на buxgalter.uz

Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганлар учун хабардор қилиш тартиби қандай бўлади

25.06.2020

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тасдиқланди (22.06.2020 йилдаги 401-сон ВМҚга қаранг).

 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 1 июлдан ноширлик фаолиятига лицензиялар ва матбаа фаолиятини амалга оширишга рухсатномалар бериш бекор қилинади (16.03.2020 йилдаги ПҚ-4640-сон қарорга қаранг). Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақидаги ваколатли давлат органини хабардор қилиш тизими жорий этилиши назарда тутилган.

 

Ҳукумат қарори билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Ноширлик фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Энди тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилади.

 

Шу куннинг ўзида ваколатли орган томонидан олинган маълумотлар давлат реестрига киритилади, сўнгра тадбиркорларга хабарнома олинганлиги тўғрисида тасдиқлов жўнатилади.

 

Бунда ноширлик ва матбаа соҳасига оид амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши шарт.

 

Ноширлик фаолияти қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилиши мумкин:

  • ижтимоий-сиёсий нашрлар;
  • адабий-бадиий нашрлар;
  • болалар ва ўсмирлар нашрлари;
  • маънавий-маърифий нашрлар;
  • илмий ва илмий-оммабоп нашрлар;
  • ўқув адабиётлари;
  • энциклопедия нашрлари;
  • расмий нашрлар;
  • диний нашрлар;
  • ахборот-реклама нашрлари;
  • ишлаб чиқаришга оид нашрлар ҳамда уларга оид меъёрий нашрлар.

 

Матбаа фаолиятининг ихтисослашуви қуйидагилардан иборат:

  • босма маҳсулотларнинг қолипларини тайёрлаш;
  • офсет усулида чоп этиш;
  • флексо усулида чоп этиш;
  • босма қолипларсиз чоп этиш;
  • трафарет ва шойитрафарет усулида чоп этиш;
  • Брайл усулида чоп этиш;
  • тайёр маҳсулотлар ва материалларга босиш;
  • чоп этишдан кейинги жараёнлар ва муқовалаш.

 

Низом нусха кўчириш, дизайнерлик ва фотостудия хизмати, матн териш, оригинал макет тайёрлаш фаолиятларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.