Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Нотариус хизматлари учун комиссия тўловлари миқдори ўзгарди

25.02.2025

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи (20.02.2025 й. АВ рўйхат рақами 3235-5-сон) билан нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар киритилди (29.05.2020 й. АВ рўйхат рақами 3235-сон).

 

Хусусан, қуйидаги хизматлар учун комиссия тўловлари миқдори оширилди:

  • кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш – БҲМнинг 10 фоизидан 15 фоизигача;
  • нотариал тасдиқланган шартномаларни тайёрлаш:

-кўчмас мулкни ўтказиш бўйича – БҲМнинг 20 фоизидан 30 фоизигача;

-гаров (ипотека) ва лизинг (жисмоний шахслар учун ёки бир томони жисмоний шахс бўлса) – БҲМнинг 15 фоизидан 25 фоизигача.

 

Нотариуслар томонидан бажариладиган қўшимча юридик ва техник ҳаракатлар учун ундириладиган бошқа комиссия тўловлари миқдорлари бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова