Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Нотариус лицензиясининг амал қилиши малака комиссия томонидан тўхтатилади

03.07.2020

Читать на русском языке

Адлия вазирининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низом тасдиқланди (рўйхат рақами 3250, 26.06.2020 й.).

 

Ҳужжат «Нотариат тўғрисида»ги Қонун ҳамда Президентнинг 13.04.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Малака комиссияси ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан уч йил муддатга тузилади. Комиссия Нотариал палатасининг ҳудудий бошқармаси вакиллари, нотариуслар, адлия органларининг ходимлари орасидан 5 нафардан 9 нафар кишигача бўлган таркибда тоқ миқдорда тузилади. Комиссия ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилишда мустақил ҳисобланади. Унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.

 

Ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг нотариат соҳасига раҳбарлик қилувчи ўринбосари қоида тариқасида, комиссия раиси ҳисобланади. Меҳнат таътилида, хизмат сафарида бўлган вақтда ёки бошқа узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган ҳолларда ҳудудий адлия бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан унинг бошқа ўринбосари вақтинча малака комиссияси раиси этиб тайинланади.

 

Малака комиссиясига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш бўйича маъмурий судга ариза киритиш  масаласини кўриб чиқиш учун ҳудудий адлия бошқармаси ёки Нотариал палатанинг ҳудудий бошқармаси раҳбарининг тақдимномаси асос бўлади.

 

Низомда малака комиссияси фаолиятини ташкил этиш бўйича Раис ва котибнинг мажбуриятлари ва иш тартиби, шунингдек йиғилишларни ташкил этиш тартиби қайд этилган, нотариус томонидан содир этиладиган бир марта қўпол равишда қоидабузарлик ҳисобланадиган ҳуқуқбузарликлар санаб ўтилган.

 

Малака комиссияси йиғилиши баённомаси комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади  ва тасдиқлаш учун раисга тақдим этилади. Баённома тасдиқлангандан сўнг унинг нусхаси котиб томонидан йиғилиш ўтказилган кундан бошлаб бир кун ичида тегишли ҳудудий адлия бошқармасига ва Нотариал палатанинг тегишли ҳудудий бошқармасига ҳамда нотариусга етказилиши таъминланади. Нотариус малака комиссияси қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссиясига ёки судга шикоят қилиш тартиби белгиланган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2020 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Қаюмов.